Жогорку Кенеш аппаратининг собиқ етакчиси вафот этди

249

Жогорку Кенеш аппаратининг собиқ етакчиси Радбек Эшмамбетов узоқ давом этган касаллик сабаб 20 январга ўтар кечаси вафот этди. У 72 ёшда бўлган.

«Бугун қирғиз халқи учун ишлаган, ҳалол, яхши етакчи, интеллигент Радбек ўғлидан айрилди. Дўстликка содиқ инсон эдингиз. Радбек Бакиевич, жойингиз жаннатда бўлсин, тупроғингиз енгил бўлсин. Қирғиз халқининг юрагида яшайверасиз», — деб ёзди фейсбукда хизмат кўрсатган маданият арбоби Табани Кожоярова.

«Афсонавий парламент»нинг депутати

Эшмамбетов Ленинграддаги политехника институтини ва Ижтимоий фанлар академиясини тамомлаган. У ишини Қоракўл шаҳридаги ГEСдан бошлаб, кейин турли тармоқларда ишлаган.

29 ёшидан Коммунистлар партиясининг Ўш вилоят бўлимини бошқарган. 36 ёшида Бишкек шаҳридаги республика «Кыргызселстрой» бирлашмаси раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган.

У 1990 йили «Афсонавий парламент»га депутат бўлиб келган. У парламентда 1995 йилгача ишлаб, кейинчалик «Саламстрой» МЧЖнинг бош директори бўлган. 2001 йилдан эса Экология ва фавқулодда ҳолатлар вазири бўлган.

2011 йилдан 2016 йилгача у Жогорку Кенеш аппаратини бошқарган. 2017 йилнинг декабригача собиқ спикер, марҳум Чинибай Турсунбековнинг жамоат маслаҳатчиси бўлган.