Барскоондаги цианид. Олий суд инвесторга жабрланганларга компенсация тўлаш масъулиятини юклади

256

19 январда Олий суд 1998 йили «Кумтор»нинг юк ташувчи машинаси ағдарилиб, 1740 килограмм цианидни Барскоон сойига тўкилиши бўйича кассация даъвосини кўриб чиқди. 2005 йили 29 жабрланувчи ариза бериб, инвестордан келтирилган зарарни тўлашни талаб қилишган. Уларнинг фақат 17сигина Олий суднинг ҳукми чиққунча яшашди.

* «Кумтор»нинг маълумотига кўра, цианид тўкилгандан кейин сув хлор билан тозаланган, шу сабаб маҳаллий турғунлар заҳарланган. 17 000 одам тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб, 2000 одам жабрланувчи деб топилган, икки киши вафот этган.

Олий суд бу ишни тўртинчи марта қаради. Бироқ бу вақтгача судлар ишни қуйи инстанцияларга юборишган. Даъвогарлар жараён кечиктирилаётганидан шикоят қилишган.

Суд аввалги инстанцияларнинг қарорини кучида қолдирди. Бу қарорга инвестор рози бўлмаган – унга кўра инвестор даъвогарларнинг ҳар бирига 400 минг сомдан тўлаб бериши керак. Бироқ барча 29 даъвогар тирик бўлганда компания 11 600 000 сом (11 миллион 600 минг сом) тўлар эди, энди 2021 йилгача яшаётган 17 жабрланувчига компенсация тўлайди. Бу сумма анча кам – 6 800 000 сом (олти миллион саккиз юз минг сом).

«Кумтор»ҳозирча суд қарори бўйича изоҳ бермади. Бироқ суд мажлисида компаниянинг адвокати Чолпонбек Айтбаев товон пулини инвестор эмас, ҳукумат тўлаб бериши керак деган фикридан қайтмаган. У ҳукумат билан компаниянинг 1998 йилдаги шартномага таянган – унда шу каби келишувлар бўлган.

«1998 йили «Кумтор Оперейтинг Компани» билан ҳукумат шартнома тузган. Унда барча жавобгарликни ҳукумат ўз зиммасига олади деб ёзилган», – деган у.

Айтбаевнинг айтишича, инвестор бу вақтгача келтирилган зарар учун 91 млн 279 минг 467 сом компенсация тўлаб берган, бироқ жабрланувчилар «маънавий зарар»ни тўлашни талаб қилишмоқда.

Эркингул Иманкожоева. Сурат: Азаттык

Жабрланувчиларнинг адвокати, собиқ парламент депутати Эркингул Иманкожоева 1998 йили жабрланувчилар компаниядан пул олмаганини айтмоқда.

«Ҳеч қандай маънавий зарар тўланган эмас. Компания 700га яқин одамга пул бердик деб ёзиб олишган. Ҳозир шу рўйхатни кўрсатишмоқда. Кимларни ёзишгани номаълум. Аввалги суд мажлисларида мен компанияларнинг вакилларига шу ҳақда савол берганман. Бироқ жавоб беришмади. Сўз бўлаётган 91 млн. сомни ким аниқлаб бергани ҳам номаълум. Бизда барча ҳужжатлар бор. Ҳамон шу воқеанинг азобини тортишади», - деб билдирган Иманкожоева.

Ҳукумат ваикли Данияр Баратов инвестор томонидан компенсация қатори берилган 91 миллион сомни ҳукумат ишлатган деб тушунтирди.

Маълум бўлишича, бу пулни ҳукумат цианид тўкилгандан кейин эълон қилинган «фавқулодда ҳолат режими» оқибатларини бартараф қилишга сарфлаган экан. Баратов даъвогар томонга маънавий зарар тўланмаганини тан олди.