Балбак Тулобаевнинг иш ташлаган ҳайдовчилар билан учрашувида қандай қарор қабул қилинди?

237

Бишкек мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев икки кундан бери ишга чиқмай, норозилик билдирган маршрут таксиларининг ҳайдовчилари билан учрашган.

Улар ҳамма нарса қимматлаганини, уларнинг хизмати учун тариф 7 йилдан бери ўзгармаганини айтиб, йўл ҳақини 15 сомгача кўтаришни талаб қилишмоқда.

Маршрут таксиларнинг йўл ҳақи қимматлайдими?

«Улар [ҳайдовчилар] ёнилғи моддаси, авто эҳтиёт қисмлар қанчага қимматлаганини ва бошқа муаммоларни санаб беришди. Пенционерлар билан мактаб ўқувчилари учун имтиёзли тарифни қолдириш режалаштирилмоқда», – деб тушунтирди Тулўбаев ҳайдовчилар билан учрашувга чиққандан кейин журналистларга.

Бироқ йўловчи ташувчилар транспортдаги шароитлар яхшиланишига кафолат бермайди. Бундан ташқари, ўриндиқларга қараб йўловчи олиш, машинани ичини ва сиртини тоза сақлаш ҳақида ҳам сўз бўлмаган.

Маршрут такси учун янги тариф қачон ишлай бошлайди?

Тулўбаев учрашувнинг эртаси куни йўл ҳақининг тарифини ўзгартириш ҳақида Иқтисод вазирлигига хат юборишга ваъда берган.

«У ерда махсус ишчи гуруҳ тузилади, лойиҳа изга солиш анализидан ўтиши керак, шундан сўнг бизга келиб тушади [мэрияга]. Биз Бишкек шаҳар кенгашига олиб чиқамиз», – деб билдирган шаҳар раҳбари вазифасини бажарувчи.

Унинг айтишича, маршрут таксилардаги тарифни ошириш тартибини амалга оширишга тахминан уч ой вақт кетади.

Автобус ва троллейбуслардаги йўл ҳақи ҳам қимматлайдими?

Бу саволга шаҳар раҳбари аниқ жавоб бермади.

«Ўйланиб кўрамиз, сўзлашувларни олиб борамиз, таҳлил қиламиз, кейин маълум қиламиз», – деган Балбак Тулўбаев.

Иш ташлаган ҳайдовчилар нима бўлади?

Тулўбаев ва шаҳар транспорт бошқармасининг раҳбарияти иш ташлаган йўловчи ташувчи компанияларнинг лицензиясини қайтариб олиш масаласи қаралмоқда деб билдиришган. Ҳозир эса Тулўбаев тинчлик йўли билан норозилигини билдирган ҳайдовчилар жазоланмаслигини айтди.

«Кеча линияга чиқмаганлар бўйича, бу уларнинг фуқаролик ҳуқуқи. Жазолаб бўлмайди. Бироқ эшикларни бузиб, ойналарни синдирганлар… Бишкек ШИИБга уларни топиб, қонун бўйича жавобгарликка тортиш топшириғини бердим», – деб сўзини тугатди у.

Бироқ пайшанба куни 20 январда, маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари олдинги тартибда ишга чиқмаса, ўрнига бошқаларни топилишини айтган.

«Агар эртадан ишга чиқмасанглар, мен шаҳардаги ҳамма маршрут машиналарини чақиртириб, яшовчиларни ташитаман. Бу қўрқитув эмас. Мен ҳарбийларга, хусусий фирмаларга мурожаат қиламан», – деб ваъда берган Тулўбаев.

Бишкекда йўл ҳақини кўтариш

Маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари уч йилдан бери йўл ҳақини кўтаришни талаб қилишади. Ҳайдовчилар 2018 йилнинг апрель ойида ҳам ишда харажатлари кўп бўлаётганини айтиб, иш ташлашган. Шунда улар йўловчиларнинг суғуртаси йўқ бўлгани учун солинадиган жарима ҳақидаги қонунга қарши чиқишган.

Бишкекнинг инфраструктураси шаҳарнинг барча ҳудудларига троллейсларни қўйишга йўл бермайди. Шунингдек, ҳукумат йўловчиларни таъминлаш учун керакли сондаги автобус ва троллейбусларни қўёлмайди.

Шу сабаб маршрут таксилар шаҳар турғунлари кўп фойдаланадиган транспортга айланган. Қолаверса, Бишкек атрофидаги янги участкаларнинг яшовчилари ҳам шаҳарга маршрут таксиларида бориб келишади.