Энди ўқув дарсликлари нашр қилинишидан аввал тўрт экспертизадан ўтади

Энди мактабдаги ўқув дарсликлари экспертизанинг 4 туридан ўтади. Бу ҳақда Таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев «Ўқув дарслиги» Республика илмий-амалий марказида бўлган давра суҳбатида билдирди.

Унинг айтишича, бу вақтгача ўқув дарсликлари биргина экспертизадан ўтказилса, энди улар сифатни текширишнинг 4 босқичидан ўтиши керак: илмий, илмий-педагогик, антидискриминация ва гендер, шунингдек педагогика-амалий экспертизаси.

Ўқув дарсликларининг сифатига энди тузилган «Ўқув дарсликлари» муассасаси жавоб беради. Олдин бу ишни фанлар академияси бажарган. Таълим вазири Бейшеналиевнинг айтишича, ўқув дарсликларининг сифатини яхшилаш вазирликнинг асосий мақсади бўлиб саналади.

Республика илмий-амалий «Ўқув дарсликлари» маркази 2021 йилнинг январидан бошлай бошлади. Унга Киялбек Акматов бошқаради.

Хатолар тўла ўқув дарсликлари

Ўқув дарсликларидаги хатоларга боғлиқ можаролар ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан тушган шикоятлар натижасида дарсликлар сифатини текшириш кучайтирилиб, экспертизанинг қўшимча босқичлари киритилмоқда.

Тортишув яралишига 2016 йили 2,5 минг нусхада чоп этилган физика дарслиги сабаб бўлган. Бу китобда формулалар хато бўлган ва иллюстрациялар бўлмаган – шунга қарамай, таълим вазирлиги китобни нашрдан чиқариб, бажарилган буюртма учун деярли 100 минг сом тўлаган.

Хатолар физика фани бўйича чиққан қўшимча дарсликларда ҳам топилган.

Уни «Полиграфбумресурсы» босмахонаси 700 дона чиқарган. Нашр учун Таълим вазирлиги деярли 80 минг сом сарфлаган.

Китоб грамматик хатолар билан босилган – ҳар бир варақда камида тўрттадан хато бўлган – китоб ўзи 159 варақдан иборат.

Кейин 2018 йилнинг октябрь ойида журналистлар 6-синфлар учун география китобидан мингдан ортиқ хато ва фактология хатоларини топишган. Шунда 2017 йилнинг ноябригача чиқарилган китобларнинг мазмунини муассаса умуман текширмагани маълум бўлган, аслида эса бунга ҳар йили ўн миллионлаган сом пуллар сарфлашган. Вазирлик китоблардаги техник параметрларнигина текширган, масалан, шрифтларнинг ўлчамини текширган. Мазмуни эса муаллифларга, китоб тузувчиларга «ишониб берилган», нашрга беришдан олдин ўқишмаган.

Бу муаммоларни таълим вазирлиги 2018 йили ҳал қилиши керак эди, бироқ 2019 йили янги чиқарилган ўқув дарсликларида хатолар қолганлиги, ўқувчилар бу китобдан фойдаланаётгани маълум бўлган.