«Матраимов мавзусини қўзғама». Журналист Шаиста Шатманова унга босим ўтказилганини айтди

267
Шаиста Шатманова

«Super TV» Youtube-каналидаги «Саясий коктейль» кўрсатувининг бошловчиси, журналист Шаиста Шатманова депутат Искендер Матраимов томонидан «босимга» учраганини билдирди.

*«Саясий коктейль» кўрсатувида Шаиста Шатманова ўлкадаги таниқли сиёсатчи, жамоат арбоби ва журналистлар билан суҳбатлашган. Сўнгги ойда бу кўрсатувга Садир Жапаров, Ўмурбек Текебаев, Али Токтакунов, Канат Исаев, Алмамбет Шикмаматов ва бошқа сиёсатчилар келишган.

Журналистнинг айтишича, у президентнинг вазифасини бажарувчи Талант Мамитовдан интервью олиш учун саволларни олдиндан юборган — уларнинг ичида Матраимовларнинг оиласига тегишли саволлар ҳам бўлган. Аниқроғи, Шатманова Талант Мамитовга Матраимовларнинг адвокати Лейла Байдаева Свердлов туман судига судья бўлиб тайинланиши ҳақида савол берган.

 

«У [Искендер Матраимов]: “Кечгача Матраимов деган мавзуга ёпишиб қолдинглар. Қирғизистонда бошқа масала, бошқа мавзу қолмаганми?” деган сўзларни айтди. Буйруқ бермаган, албатта. Бироқ “Бошқа мавзу йўқми?” деган саволини ўзи босим кўрсатиш деб ўйлаймиз», — деди Шатманова «Азаттык»қа.

Депутат Матраимов журналистга қўнғироқ қилганини тасдиқлаб, бироқ босим зтказмаганини айтмоқда. Бундан ташқари, бу қўнғироқни Талант Мамитовга алоқаси йўқлигини қўшимча қилган.

Матраимовнинг иши

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллардан ортиқ маблағи ҳақидаги журналистик суриштирувининг асосий фигурантларидан бири.

МХДҚ ходимлари Матраимовни 20-октябрда қўлга олишган. Маҳсус хизматнинг маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа хизмат ходимлари 2016-йилдан бери давлат божхона системасида коррупция схемасини тузиб ишлатиб келишган.

Бироқ шу куни Матраимов қўйиб юборилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан шартнома тузиб, 2020-йилнинг охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлашга ваъда берганини билдирган.

Аввалроқ МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев Райимбек Матраимов давлатга 2 млрд сомлик зарарни тўлиқ тўлаб берганини билдирган. Бу сумманинг кўп қисмини, аниқроғи 1,4 млрд сомни Матраимов Молия вазирлигининг маҳсус ҳисобига ўтказган, қолганини савдо маркази ва 9 уй турида берган.

Матраимовнинг иши бўйича тергов тугамаган — МХДҚ унинг божхона раҳбарининг ўринбосарлик хизматидан бўшатилганидан кейин божхона тармоғидаги коррупцияга алоқаси бор-йўқлигини кўриб чиқмоқда. Терговчилар унинг Россия, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон — халқаро контрабанда билан бўлган алоқасини текширмоқчи.