Ўш: МХДҚ синтетик гиёҳванд модда ясашда қўлланилувчи 1 тоннадан ортиқ кимёвий моддани қўлга олди

326
Сурат: МХДҚ

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш шаҳрида синтетик гиёҳванд модда ясаш учун қўлланилган прекурсорнинг йирик миқдорини аниқлади. Бу ҳақда маҳсус хизматнинг матбуот хизмати билдирди.

*Прекурсор — гиёҳванд моддаларини ва онгга таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашда фойдаланувчи кимёвий модда.

Маълумотга кўра, 19-январда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қўлига тушган машинанинг юкхонасидан гиёҳванд модда ясашга йўналтирилган 42 ящик суюқлик топилган. Унинг оғирлиги бир тоннадан ошади.

«Экспертнинг хулосасига кўра, олинган суюқ модда таҳминан 20-21 фоизни ташкил қилган "Аммиак суюқлиги" эритмаси бўлиб саналади», — деб берилади МХДҚнинг билдирувида.

Бу воқеа бўйича «Прекурсорларни ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан судгача текширув ишлари бошланиб, юкнинг эгаси МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Ҳукуматнинг 2007-йил 9-ноябридаги №543 қарорининг (№3 тиркеме) асосида, «аммиак суви» амфетамин, амфетамин туридаги стимуляторларни ва бошқа психотроп моддаларни ноқонуний тайёрлашда фойдаланилади ва маҳсус халқаро ва миллий назоратга олинувчи моддаларнинг чекланган рўйхатига киритилган.