Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (финпол) «ЖалалАбадэлектр» МЧЖнинг темир-бетон воситаларини тайёрлаш цехининг раҳбари К.Б. исмли ходимини пора олаётганда қўлга олди.
Финполнинг маълумотига кўра, бу вақтгача ЭКККнинг туман бўлимига ҳусусий тадбиркор мурожаат қилиб, давлат ходими товар-моддий воситаларни қабул қилиш учун 90 минг сом талаб қилаётганини билдирган.
Финполдан хабар қилишларича, гумондор шахс 14-январь куни талаб қилган сумманинг ярмини – 40 минг сом – олаётганда қўлга тушган.
Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Ходимнинг ноқонуний ҳақ олиши» моддаси бўйича рўйхатга олинди. Тергов амаллари бошланди.