Қирғизистонда коронавирусдан икки киши вафот этиб, яна 162 кишида вирус аниқланди

263

Республика штаб 20-январда ўлкада коронавируснинг янги 162 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди — уларнинг орасида уч тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича энг кўп Чуй вилоятида қайд этилди — 72 (икки тиббиёт ходими). Шунингдек Бишкек шаҳрида — 46 (бир ходим), Иссиқкўлда — 24, Ўш шаҳрида — 11, Ўш, Норин, Жалолобод ва Баткен вилоятларида иккитадан, Таласвилоятида бир кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Ўтган суткада коронавирусдан соғайган беморлар сони 124 ташкил қилди — уларнинг орасида беш тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 62, Чуй вилоятида — 28, Иссиқкўлда — 13, Ўш ва Норин вилоятларида олтитадан, Жалолобод вилоятида ва Ўш шаҳрида тўрттадан, Талас вилоятида бир бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Бундан ташқари коронавирус Бишкек шаҳрида икки беморнинг ўлимга олиб келди.

Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 83 430га етди. Улардан 79 373 бемор соғайиб, 1 392 киши вафот этган.

Бугунги кунда касалликдан 726 бмор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 40 киши ўта оғир аҳволда. 1 010 бемор уй шароитида даволанмоқда.