МХДҚ: Депутат Дуйшон Торокулов коррупцияда гумонланиб икки ойга қамалди

307
Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

МХДҚ Жогорку кенеш депутати Дуйшўн Тўрўкуловни коррупцияда гумон қилиб 15 январда Ўш шаҳрида қўлга олди. У шу куни самолёт билан Бишкекка етказилган.

Маълумотга кўра, Биринчи май туман суди Тўрўкуловнинг эҳтиёт чорасини қараб, уни икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғига қамаш қарорини қабул қилди.

Шунингдек махсус хизмат тезкор тергов ҳаракатлари давомида жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Жантай Шаменовни Чуй вилоятидан ушлаганини маълум қилди.

Ҳозирда МХДҚ Тўрўкулов ва Шаменов қайси ишда гумон қилиниб қўлга олгани ҳақида маълум бермади. «Коррупция» моддаси билан судгача бўлган текширув иши очилиб, тергов амаллари бошланди.

Дуйшўн Тўрўкулов — «Душка»

Дуйшўн Тўрўкулов — парламентда «Бир Бол» фракциясидан депутат, 2017 йили Чолпон Жакупова мандатини топширгандан кейин унинг ўрнига келган. Туркияда ўлдирилган хитойлик тадбиркор Аеркен Саймаити билан таниш бўлган.

Шунингдек Тўрўкулов 2020 йили 4 октябрда ўтган парламент сайловига ҳам мазкур партия билан қатнашган. Сайловнинг натижасидан норози бўлганлар митингга чиқиб, 5 октябрда ўлкада тартибсизликлар бошланган.

6-октярбда Ўшнинг мери Таалайбек Сарибашов ишдан кетгани ҳақида айтилгандан кейин Тўрўкулов ўзини Ўшнинг мэри деб эълон қилган. Эртаси куни Сарибашовни қўллаш митинги ўтиб, у хизмат ўрнига қайтарилган.

Бундан ташқари, Тўрўкулов «Душка» лақаби билан таниш. Шаҳарнинг собиқ мери Мелис Мирзакматов Тўрўкуловни “ «Душка» менинг кадрим. Бу болани Ўш шаҳар спорт қўмитасини раҳбари этиб тайинлаганман» деган.