Қирғизистондаги коронавирус.Охирги суткада икки киши вафот этиб, яна 123 кишида вирус аниқланди

270

Охирги суткада Бишкекдаги касалхоналарда икки бемор вафот этди.

Кун давомида 128 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди. 796 нафар киши касалхоналарда даволанишни давом эттирмоқда. Улардан 38 нафарининг аҳволи ўта оғир, яна 229 нафарининг аҳволи оғир.

Кун давомида  коронавирус яна 123 кишида тасдиқланган.

Бишкекда 42, Чуй вилоятида 33, Иссиқкўл вилоятида 22 та.

Ўш вилояти 10 ва Ўшда бир киши вирус юқтирган.

Норин вилоятида етти киши, Боткен ва Жалолобод вилоятларида олти киши юқтиргани аниқланган.

Талас вилоятида вирус икки кишида тасдиқланган.

Шифокорлар орасида коронавирус юқтиришнинг янги саккиз ҳолати аниқланган.

Шу билан инфекция юқтиришнинг умумий сони 83109 ҳолатга етди. Уларнинг 78 994 нафари тузалган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра ўлимларнинг умумий сони 1384 та ҳолатга этган, аммо Бош вазир ўринбосари Элвира Сурабалдиеванинг сўзларига кўра, аслида коронавирусдан ўлганлар сони анча юқори.