АҚШнинг Миллий демократия институти КТРК билан ҳамкорлигини тўхтатди

401

АҚШнинг Миллий демократия институтининг Қирғизистондаги вакиллиги (NDI) 14-январда давлат КТРК телеканали билан ҳамкорлигини тўхтатаётганини хабар қилди.

Бунга президентликка номзодларни ва сиёсий партиялар вакилларининг КТРКда ўтган дебатлари сабаб бўлган. Ташкилотнинг фикрича, телеканал дебатларнинг сифатига, холис ва очиқ ўтишига таъсир қилган қонунбузарликларга йўл қўйилган.

Катта ташкилотнинг Қирғизистондаги директори Дорарта Хюсени МСК раисаси Нуржан Шайлдабековага ҳам мурожаат қилган. Унинг айтишича, ташкилот МСК ва бошқа ОАВлари билан «эркин, демократик сиёсий дебатларни» ўтказишда ҳамкорлик қилишга умид қилган.

NDI демократия жараёнларини қўллаш лойиҳаси асосида парламент ва президентлик сайлови вақтида теледебатларни қўллаб келган.

КТРКнинг кўз қараши

КТРКнинг мудири Бахтияр Алиев Kaktus.media нашрига берган интервьюсида Миллий демократия институтининг қарорига изоҳ берди. Унда Алиев ташкилотнинг даъвосидан норозилигини айтган.

Унинг айтишича, сиёсий теледебатларни ташкил қилиш ҳамкорлиги бўйича меморандум ноябрда тузилган. Унга кўра, NDI дебатлар устида ишлаган телеканалнинг 40 ходимининг гонорари учун 6 минг доллар ажратган.

Алиевнинг фикрича, NDI дебатларни тайёрлаш жараёнига аралашиб, шартнома шартларини бузган.

«Иш давомида NDI саволларни тузишга аралаша бошлаган. Масалан, номзодларнинг бири дебатга келмай қолган вақтда, умумий кўринишни бузаётган бўш қолган трибунани олиб ташлашга қарор қилганмиз. Бироқ NDI бўш трибунани қолдиринглар деб туриб олди. Бундан ташқари, спикерларга консультация бериш учун мутахассисларини юбориб турди. Айрим спикерларга бу ёқмаган», — деди КТРК директори.

У шартнома тўхтатилгандан кейин телеканал шартнома бўйича қаралган гонорарини ололмай қолганини ҳам қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Алиев бошловчилар номзодларга олдиндан тайёрланган саволларни берган деган айбловларга ҳам норозилик билдирди.

«Нима сабабдан биз кимларгадир ўзига қулай саволларни беришимиз керак? Мақсадимиз спикерларни очиб бериш, бу қўлимиздан келди», – деди у.

Бош директорнинг айтишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари телеканал ходимларига босим ўтказмаган. Айниқса, Бакиевлар оиласининг тўйида олинган Садир Жапаровнинг суратини йирик план билан кўрсатган тасвирчиларга ҳам ҳеч ким босим ўтказмаган.

Номзодларнинг мурожаати

6-январда ўтган теледебатларнинг эфиридан кейин президентликка номзодлар Канибек Иманалиев, Равшан Жээнбеков, Абдил Сегизбаев ва Клара Сооронкулова жамоатчилик каналининг раҳбариятига ва АҚШ Миллий демократия институтига мурожаатнома йўллашган.

Улар 6-январда КТРК каналида бўлиб ўтган дебат вақтидаги қонунбузарликларга эътибор беришни ва олдинги бошловчиларни, Алмаз Касималиев билан Светлана Акматалиевани қайтаришни сўрашган.

Президентликка номзодлар теледебатларнинг бошловчилари Амантур Шергазиев билан Зарина Умўталиева тажрибали ва профессионал эмасликларини кўрсатишганини таъкидлашган.

Уларнинг фикрича, бошловчилар ўзларининг бир томонлама эканликларини яширмай, барча иштирокчиларга бир хил маълумот имконини беришмаган.

«Бошловчилар олдиндан номзодларнинг жавобларини билиб туриб, бир неча марта ўз фикрларини билдиришди, сайловчиларнинг эркин танловига таъсир қилиш ниятини яширишмаган. [...] Бу орада бошловчиларнинг бир томонлама саволлари ва берилган вақтни қисқартириш мақсадида номзодларнинг жавобларини атайин эътиборга олмагани дебатларнинг иштирокчилари томонидангина эмас, ижтимоий тармоқлар норозилик билдирган сайловчилар томонидан ҳам таъкидланган», — деб айтилади мурожаатда.

Номзодлар телеканал раҳбариятини жавобгарликка тортишни сўрашган. Улар теледебатларни демократик сайловларни уюштириш принциплари асосида ўтказишни талаб қилишган.

Бу вақтгача МСК аъзоси Гулнара Журабаева тезкор ҳаракат бўйича координация гуруҳи бўлиб ўтган дебат ва бошловчиларнинг сўзлари бўйича ишнинг материалларини кўриб чиқишни билдирган.

Дебатда нима бўлган?

КТРК телеканалида президентликка номзодлар қатнашган дебатнинг икки тури ўтган. Иккинчи турнинг биринчи дебатига Садир Жапаров қатнашиши керак бўлган, бироқ у дебатда фақат «ғийбат сўзлар суриштирилади» деб айблаб, қатнашмаслигини билдирган. Бунинг ўрнига номзод ҳудудларда халқ билан учрашиш фойдали деган.

Шундай қилиб дебатга беш номзод қатнашган: Канат Исаев, Курсан Асанов, Адахан Мадумаров, Аймен Касенов ва Элдар Абакиров. Улар давлат телеканалининг бошловчилари ҳукуматга «қулай ва олдиндан тайёрланган» саволларни бермоқда деб билдиришган.

Номзодлар ҳозир бошқарув формасини ёки парламентнинг хатоларини муҳокама қилишдан кўра бошқа муҳим муаммоларни сўзлаши керак деб айтишган.

Шунга қарамай, бошловчилар парламентаризмга қарши бўладиган ва ҳукуматнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи саволларни беришни давом эттиришган.

Давлат телеканали ижтимоий тармоқларда ҳам танқидий фикрларга учраган. Томошабинлар бошловчилар дебатни холис ва юқори даражада олиб бормади деб айблашган