Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган уч нафар бемор вафот этди. Коронавируснинг янги 134 ҳолати аниқланди

343

Республика штаби 15-январь ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус билан касалланган уч нафар бемор вафот этганини хабар қилди.  

Шу билан COVID-19 юқтириш ортидан вафот этганларнинг умумий сони 1381 нафарга етди.

Бош штаб маълумотларига кўра, 15-январь куни республика бўйлаб коронавирус инфекциясининг янги 134 ҳолати аниқланди.

  • Бишкек - 46;
  • Ўш - 3;
  • Чуй вилояти - 45;
  • Ўш вилояти - 12;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 15;
  • Жалолобод вилояти - 8;
  • Боткен вилояти - 3.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда юқтиришнинг умумий 82 857 ҳолати аниқланди. Бундан ташқари, кунига 152 нафар бемор шифо топиб касалхоналардан чиқарилди. Ҳаммаси бўлиб, коронавирус билан касалланган 78715 нафар бемор шифохоналардан чиқарилди.

Тиббиёт ходимлари ўртасида охирги суткада янги юқтириш ҳолатлари аниқланмади. Шу билан бирга, 6 нафар тиббиёт ходими соғайиб, касалхоналардан чиқарилди. Жами бўлиб пандемия давомида тиббиёт ходимлари ўртасида 4150 юқтириш ҳолатлари аниқланиб, уларнинг 4046 нафари тузалиб, уйларига чиқарилди.