Фейсбук ва Инстаграмдан сайловдаги манипуляция учун юзлаган фейк аккаунт ўчирилди

655

Фейсбук ижтимоий тармоғининг жамоаси 2020 йилнинг декабрь ойига кўра юзлаган фейк аккаунтни топиб, уларни ўчирди. Уларнинг ҳаммаси маҳаллий аудиторияни эгаллаган уч хил марказ қаторига кирган.

Дунё бўйича умумий Фейсбук мутахассислари фейкларни 17 кампаниясини топиб тўхтатган, уларнинг ичидан учови Қирғизистонда аниқланган. Баёнотда фойдаланувчилар мазкур тармоқларнинг оз қисмидан шикоят қилишгани айтилади.

Бу аккаунтлар гуруҳининг асосийларидан бири «Медиа Центр» номида бўлган.

«Бизни суриштирувда Қирғизистондаги ОАВ тармоғида, ҳукуматда, шунингдек «Медиа Центр» номли медиа-компания билан ишлашга тажрибаси бор одамларнинг алоқасини аниқлади», – дейишади мутахассислар.

Улар бу фейк тармоқларнинг фаолияти 2020 йилнинг 4 октябридаги парламент ва 2021 йилнинг 10 январида ўтган муддатсиз президентлик сайловининг атрофида олиб борилганини аниқлашган. Шунингдек, Фейсбук билдиришича, аккаунтлар сиёсий дебатларнинг «бир неча томонида ўйнашганини» хабар қилган.

Мутахассислар Фейсбукдан 121 аккаунтни, 46 саҳифани ва 7 гуруҳни, Инстаграмда эса 41 аккаунтни ўчиришган. Уларнинг маълумоти бўйича уларнинг ҳаммаси Қирғизистон ҳудудида тузилган.

Ўчирилган фейкларнинг яна бир тармоғи бир-бирининг постларига ва таниқли ахборот агентларини эълонларига изоҳ ёзишга йўналтирилган. Бунга Фейсбукдаги 92 аккаунт, 4 саҳифа, 11 гуруҳ ва Инстаграмдаги 30 саҳифа кирган. Фейсбук хабар қилишича, бу аккаунтлар гуруҳини ўчирганда уларга рўйхатдан ўтганлар деярли йўқ бўлган.

Йўқ илинган аккаунтларнинг энг каттасини таркибида 193 аккаунт, 246 саҳифа, Фейбукдаги 50 гуруҳ ва Инстаграмда 30 аккаунт бўлган. Буларнинг ҳаммаси Қирғизистондаги медиа-консалтинг тармоғида тажрибали одамлар билан алоқада бўлган. Ўчирилаётган фойдаланувчиларнинг сони саноқли экани айтилган.

«Клооп» ва Меди Полисининг Фейсбукка юборган сўрови

«Клооп»нинг муаллифлари ва Медиа Полисининг мутахассислари парламент сайлови олдидан суриштирув учун сайловдан олдин ишлаган фейкларнинг маълумот базасини тўплаган. У ерда партиялар билан сиёсатчиларни тўплаган 425 аккаунт бўлган. Уларнинг ичидан Фейсбук тадқиқотчиларнинг маълумот базасини олгандан кейин 400га яқини ижтимоий тармоқдан ўчирилган.

Фейсбук мутахассислари Медиа Полисга мана шу сўров компаниясининг Марказий Осиёдаги троллар фабрикасининг фаолиятига эътибор қаратганини ёзишган.

«Биз буни ички жамоаларда текшириб, бундан кейинги ҳаракатларни аниқлаш устида давом эттик. Бу бизни платформаларнинг бутунгилигини сақлашда тўғри йўлда эканимизни, ҳамда январдаги сайлов жараёнида жуда муҳим бўлган», — деб ёзади Медиа Полис.

2020-йилнинг 31-декабрида «Клооп» қирғиз интернетида фаолият олиб борган троллар фабрикаси ҳақидаги суриштирувни берган. Журналистлар 800га яқин фейк аккаунтни таҳлил қилиб, фейклар фермаси ишлаб, улар кимни ҳимоя қилгани, бундай «қўлловлар гуруҳини» уюштириш қанча туришини аниқлашган.