Жапаров муддатинниг охиригача ўтирмайди — сиёсатшунос Аркадий Дубнов

371

Сиёсатчи ва Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубнов RTVI халқаро телеканалига Жапаров муддатини охиригача президентлик лавозимида нима учун ўтирмаслиги ҳақида айтиб берди.

«Қирғизистонда популизмнинг энергияси ошиб-тошмоқда. Марказий осиёдаги аввалги демократиянинг ороли ночорлади. Ҳайрон қоларлиси шундаки, менимча мен қўпол айтяпман, бироқ бу ерда ҳукуматга охлократия келмоқда», — де билдирди эксперт.

Дубнов Садир Жапаров тарафдорлари уни қамоқдан чиқаргандан 10 кун ўтиб давлатни бошқара бошлаганини тушунтириб, бу «яқин орада такрорланмайдиган дунё рекорди» эканини таъкидлади. «Минг киши овоз берди, мен ҳам овоз бердим, ҳамма бир жойга мен ҳам шу ерга. Ҳамма дегани ким? Улар ўзи турмада ўтириб тарбиялаганлар, уни ўзи «Коммерсант»га берган интервьюсида тан олди», – деди у.

Дубновнинг фикрича, бу суҳбат Жапаровнинг популизми «қирғиз халқига, ўлкага, қолаверса қўшни давлатларга ҳам қимматга тушиши» тушунарли.

«У коррупцияни енгаман, гиёҳванд моддалар савдосини йўқ қиламан, шимол билан жануб ўртасидаги бўлинишни бартараф қиламан, қирғизистонлик меҳнат муҳожирларини ўлкага қайтараман деб айтди. Ҳозир бўлмаса ҳам икки йилдан кейин у буни [балки] амалга оширади. Шимол билан жануб орасидаги бўлинишни қандай енгса бўлади? Уларнинг орасида тоғлар [катта бўлиниш] бор, улар менталитет бўйича катта фарқ қилади», — деб таъкидлади сиёсатшунос.

Контекст: Муддатсиз президентлик сайловининг дастлабки натижалари чиққандан кейин Садир Жапаров янги фаворит ва ғолиб қатори Россиянинг «Коммерсант» нашрига биринчи интервьюсини берган.

Унда у бунга кўп вақт сарфлаганини — 2010 йилдан бери иш борганини айтган. Жапаров 2017 йили қамалиб, бироқ у «қамоқда бекор ётмаганини, ижтимоий тармоқлар орқали халқ билан ишлаганини» билдирган.

«Қонун бўйича бўлмайди, бироқ биз йўлини топдик. Уч ярим йил оддий халқ билан тўғридан-тўғри боғландим. «Одноклассники», Facebook, Instagramда гуруҳларни очдим. WhatsAppда одамларнинг контактларини йиғиб, у ерда 50дан ортиқ гуруҳ очдим — бир гуруҳ 256 кишидан иборат бўлади. Бу гуруҳлар орқали «Кумтор», ўз ишим ҳақида маълумотларни тарқатдим. Шундай қилиб уч ярим йилда бутун халққа ета олдим», — деб айтган у.

Дубновнинг фикрича, бу ваъдаларнинг жуда ҳам хавфли ўйини, шу сабаб Садир Жапаров муддатини охиригача ўтирмайди. Унинг айтишича қирғизлар – жуда фаол ва ҳаракатчан, агар ҳукумат уларга ёқмай қолса, «Бишкекка юриш қилиб, ҳукуматни қулатиб тинишади».

Шунингдек у, Москва Жапаровни қўллагунга қадар Қирғизистонга Россия президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак келганини эсга солди. У ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековни ҳукуматни сақлаб қолишга кўндиришга ҳаракат қилиб, бироқ Жээнбеков ҳукуматни беришга мажбур бўлган.

«Жээнбековни президентликдан бутунлай кетадиган даражада бўлажак президент кимга, нима учун, нимани айтди экан? Ҳеч ким билмайди. Бугун Қирғизистонда мана шундай процедуралар ишлаяпти», — деди Аркадий Дубнов.

Унинг айтишича, Вашингтондаги воқеалар билан Бишкекдаги воқеаларни солиштириб бўлмайди, сабаби Вашингтонда «кеч бўлса ҳам демократик процедуралар ва суд адолатлилиги ишлаб кетди».

Контекст: АҚШнинг Сенати ва Конгресс вакилларининг палатаси 6 январда ялпи йиғинга тўпланиб, президентлик сайловини натижасини тасдиқлаши керак эди. Сайлов ўзи 3 ноябрда ўтган, унга икки номзод қатнашган — демократ Жозеф Байден билан амалдаги республикачи президент Доналд Трамп.

Шунингдек, Вашингтонда амалдаги АҚШ президенти Доналд Трампнинг минглаган тарафдорларининг «Американи сақлаб қолиш юриши» ўтди. Кейин митинг иштирокчилари полиция тўсиқларини ёриб ўтиб, Капитолийнинг биносига кириб боришган. Бу ердаги мажлис тўхтатилиб, конгресс аъзолари эвакуация қилинган.

Трампнинг тарафдорлари Капитолийга ҳужум қилганда тўрт киши ҳалок бўлган. Уч киши тўқнашувда Капитолийнинг ёнида, яна бир аёл Капитолийнинг ичида қўриқчилар томонидан ўлдирилган. Полиция 50дан ортиқ одамни ушлаб, 14 полиция ходими яралаган.

«Бишкекда процедуралар суд адолатлилиги ҳам ишламайди. Мана шу демократик процедураларни таъминлаган институтлар анча олдин йўқ бўлган, янгилари эса ҳозирча йўқ. Жапаров президент билан премьер-министрнинг вазифаларини аралаштирмоқчи. Куч тизимларини қўл остига олишда — у ҳаммасига жавоб беради. Бу хавфли иш», — деб таъкидлади сиёсатшунос.

RTVI телеканалининг бошловчиси Дубновдан Жапаровни Трамп билан популист сиёсатчи қатори солиштириш қанчалик асосли эканини сўради. Дубнов «бу кулгили ва умуман юзаки таққослаш» деб жавоб берди.«Вашингтонда тартибсизликлар бўлган туни фейсбук саҳифамда ҳазил тариқасида, ташқи кўриниш Бишкекни эслатади, бироқ бу сиртдан қарагандагина эканини ёзганман», — деб таъкидлади сиёсатшунос.

Шунингдек Дубнов овозларни олдиндан ҳисоблаш қандай ўтгани бўйича фикр билдирди. Унда МСК электрон урналардан биринчи маълумотларни эълон қила бошлаган.

Унинг айтишича, овозларнинг 72%и ҳисобланганда, уларнинг ичидан 52%и Садир Жапаров учун бўлган. Барча овозларнинг 78%и ҳисобланганда деярли 80%и Жапаров учун бўлиб қолган.

«Овозларни ҳисоблаш қандай бормоқда? Шу 80% нимадан иборат эканини тушунсангиз керак. [...] Фақатгина 6% ишлатиб чиқилган бюллетень кутилмаганда Жапаровга деярли 30%лик ўсишни таъминлади. Электорал арифметика буларни билмайди. Бу овозлар қандай ясалганини ҳеч ким билмайди», — деди Дубнов.

Президентлик сайлови

Қирғизистоннинг муддатсиз президентлик сайлови 10 январда бошқарув формасини танлаш бўйича референдум билан бир кунда ўтган. Халқ парламент ёки президентлик бошқарув формасини ёки икки вариантга ҳам қарши овоз бериши керак эди.

12 январнинг тонгида қўл саноқлари асосида муддатсиз президентлик сайлови ва бошқарув системасини танлаш бўйича референдум сайловчиларининг овозини 96% саналган.

Сайловнинг дастлабки натижаси бўйича номзод Садир Жапаров 81,56% овозга эга бўлган, автоматлаштирилган электрон урналарнинг маълумоти бўйича у 79,16% овоз олган. Жапаровни 1 млндан ортиқ фуқаро қўллаган.

Шунингдек, президентлик бошқарув системасини қўллаганларни сони янада кўпайган, қўл саноқларининг натижаси бўйича сайловчиларнинг 83,29%и овоз берган. АСУнинг натижаси бўйича, референдумга қатнашганларнинг 80,93%и овозини юқорида айтилган форма учун беришган.

Қўл саноқларининг натижаси бўйича сайловга келганларнинг сони кескин камайган. Президентлик сайловида 39,27%нинг ўрнига 34,71%ни, референдумда — 39,43% ўрнига 33,86%ни тузган.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейинги матбуот анжуманида Жапаров “80%дан ортиқ овозга эга бўлишини кутмаганини» билдирган.

«Ҳурматли қирғизистонликлар, овозингиз учун миннатдорчилик билдираман», — деган Жапаров, фақат 50-60% овоз оламан деб кутганини қўшимча қилган.

У рақибларини бирлашишга чақирган, сабаби «озчилик кўпчиликка бўйсуниши керак».