Вазирлик: Олий ўқув юртларининг ўқув ҳақлари камайтирилмайди

324

Қирғизистондаги ОЎЮларининг шартнома ҳаққи қисқартирилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Фан ва таълим вазирлигининг вакиллари матбуот анжуманида билдирди.

Улар ОЎЮлар асосан шартнома тўловларидан молияланишини, унинг 76%и ўқитувчиларнинг маоши учун сарфланишини айтишди. Бундан ташқари, олийгоҳларнинг биноларини таъмирлаш, инфратузумини ривожлантириш, коммунал хизмат учун тўланишини қўшимча қилиб, аксинча ОЎЮлар пандемия вақтида катта чиқимга учраганини билдиришди.

«Электр энергияси, иссиқлик ва бошқа коммунал хизматлар учун тўлаяпмиз. Ўқишга сарфланувчи харажатлар бор, қоғозлар керак. ОЎЮлари ишламаяпти деб ёпиб қўёлмаймиз», — дейди вазирликнинг бюджет сиёсати ва молия раҳбари Акийкат Муратова.

Шунингдек, у «олийгоҳлар талабаларга шартнома ҳаққини тўлаш муддатини узайтириб беришга рози бўлишган» деб қўшимча қилди.

Аввалроқ Қирғизистоннинг 30га яқин ОЎЮларининг талабалари иборат «Талабалар бирдамлиги» шартномани 50%га туширишни талаб қилишган. Улар вазирликни талабаларнинг шартига эътибор қаратишга чақирган.

«Пандемия вақтида кўплаган талабалар яқинларидан айрилиб, ишсиз қолишди. Барча қийинчиликларга қарамай бизнинг ўқитувчилар, ректорлар ва Таълим вазирлиги бизга эътибор қаратиб, бизни аҳволимизни тушунишни истамайди», — дейишган улар.

Бундан ташқари, «ўқитувчилар уларни ўқишдан ҳайдаймиз деб қўрқитганидан шикоят қилиб, очлик эълон қилиб, тинчлик митингига чиқамиз» деб билдиришган.

Пандемия вақтида Ўш шаҳридаги ОЎЮларининг талабалари «Клооп»га мурожаат қилиб, уларда «ҳатто озиқ-овқат учун пул бўлмай, шартнома ҳаққини қайси йўл билан тўлашни билишмаётганини» айтишган.

Улар ота-оналарини ёки ёрдам берадиган яқинларини иши тўхтаб, ўзларига ҳам ишга чиқолмай қолишганини билдиришган.

Бироқ олийгоҳларнинг етакчилари талабаларга оммавий равишда енгиллик болмасликларини айтиб, вазирлик талабалар ҳолатига ёндашишларини таъкидлаган.

Қирғизистонда 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб таълим муассасаларига карантинга ёпилган. 22 мартдан эса фавқулодда ҳолат жорий этилиб, талабалар ўқишни онлайн тугатишди. Ҳозирда уларни қачон офлайн ўқув тартибига ўтиши номаълум.