Factcheck.kg: Жапаровнинг Хитой билан депутат Жунус ўғли орқали алоқаси бор

42

КТРКда 6 январда ўтган теледебатда президентликка номзод ва «Кыргызстан» партиясининг лидери Канат Исаев рақиби Садир Жапаровни Хитой билан алоқаси борлигини билдирган. У бу алоқа парламент депутати Адил Жунус ўғли орқали эканини айтган. Factcheck.kg порталининг журналистлари Исаев айтган фактларни текширишган.

Исаев буларни айтаётганда КТРКнинг режиссёрлари умумий планда кўрсатишган.

Исаев Жапаровни Қорасув шаҳрида депутат Адил Жунус ўғлини ўзининг дўстини деб атаган сўзини таъкидлаб, улар Бишкекдаги Ибраимов кўчаси 100 манзилида жойлашган бинони биргаликда қурганини айтган.

Factcheck.kg Жапаровни 6 январда Қорасувда халқ билан бўлган учрашувининг видеосини кўриб чиқиб, у ҳақиқатдан ҳам 2007 йили “2-3 дўсти билан бирга» шу бино ҳақида айтганига ишонишди.

Cadastre.kg сайтининг маълумоти бўйича бу объект 2019 йили Адил Жунус ўғлининг аёли Туран Турсун қизи номига қайд этилган.

Жунус ўғли ва унинг аёли Турсун қизи

Шундан сўнг журналистлар депутат Хитойда туғилиб, у ерда билим олган деган Исаевнинг маълумотини текширган.

Бу маълумотни парламентнинг сайтидан тасдиқлашган. Адил Жунус ўғлининг биографиясида у 1987 йили Шинжон университетини тугатиб, 1987-1991 йиллари Хитой фанлар академиясидаги География ва экология институтида дарс бергани ёзилган. Депутат Қирғизистон фуқаролигини 2001 йили олган.

Жунус ўғлининг қариндошлари

Factcheck.kg Жунус ўғлининг яқин қариндошлари — унинг аёли билан синглисини Хитой губернатори билан қариндошлик алоқаси ҳақида Исаевнинг билдируви ҳам тасдиқлаган.

Туран Турсун қизи 2015 йили «Айбат» газетасига берган интервьюсида унинг отаси кўп йиллар давомида Хитойдаги компартияда амалдор бўлиб, губернатор лавозимида ишлаганини айтган. Унинг туғишгани Хитойни Қирғизистон миллий статистика қўмитаси каби муассасасида ишлаган.

Адил Жунус ўғли унинг Салтанат исмли синглиси ҳозирда Хитойда губернатор бўлиб ишлаган кишининг аёли эканини журналистларга айтиб берган. Factcheck.kg нашрининг маълумотига кўра, Қирғиз автоном округидаги Қизилсув халқ ҳукуматини сайтида губернатор қатори Дилшат Кидирхан исмли этник қирғиз кўрсатилган.

Жунус ўғлининг бизнеси

Шундан сўнг журналистлар Адил Жунус ўғлининг барча ишхоналарини хитойлик фирмалар қуради деган Исаевнинг сўзларини текширишди. 2016 йилгача депутат тўрт компаниянинг тенг ҳуқуқли асосчиси бўлганини, уларнинг учови чет давлатликларнинг иштирокида бўлганини аниқлашган.

Continental Mining Company ва Golden Sand Mining Company компанияларида асосчи қатори бир одам кўрсатилган — Су Ши Ян, Сун Сяомин ва Жунус ўғли Адил. Икки фирма ҳам 2016 йили ёпилган.

Адил Жунус ўғли билан Абдулла Чарвахун номли киши асосчиси қатори кўрсатилган «Кроран» МЧЖ 2012 йили ёпилган.

Журналистлар депутатнинг парламент сайтидаги таржимайи ҳолида кўрсатилган «Норсвест Майнинг Компани» МЧЖни ҳам текширишган. У мазкур фирмани 2013 йили тузиб, икки йил ўтгандан сўнг ўз ихтиёри билан директорлигидан кетган.

Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича ҳозирда «Норсвест Майнинг Компани» фирмасининг асосчиси қатори депутатнинг ўғли Марс Адил ва «Грейт Норсвест Майнинг Компани» фирмаси кўрсатилган. Фирма Ибраимов кўчаси 100 манзилида жойлашган — Исаев ҳам мана шу манзилни айтган. Журналистларнинг маълумотида бу бинода президентликка номзод Садир Жапаровнинг республика штаби жойлашган.

Шунингдек «Грейт Норсвест» компаниясининг асосчиси бўлиб гонконглик «Мидл Эйжа Норвест Майнинг Групп Ко Лимитед» фирмаси кўрсатилган. Яна бир асосчиси қатори депутатнинг Ринат Адил исмли иккинчи ўғли кўрсатилган.

Енгил саноат, энергетика ва ер хазинасидан фойдаланиш давлат қўмитасининг сайтидаги маълумотга кўра, «Норсвест Майнинг Компани» компанияси 2015 йили Норин вилоятидаги Каражорго конига лицензия олган. Шунингдек фирма Жалолобод вилоятидаги Курайрик конининг лицензиясига эга.

Шундан сўнг журналистлар депутатнинг аёлини текширишган. Туран Турсун қизи икки фирмада ҳам ташкилотчи қатори кўрсатилган. Уларнинг бирида «Кыргыз Дарысы» номидаги Қирғиз-Хитой қўшма корхонаси кўрсатилади. Компания 2010 йили рўйхатдан ўтиб, «фармацевтика товарларини улгуржи савдосини» олиб боради.

Шундай қилиб, журналистлар хитойлик фирмалар билан Садир Жапаровни дўстининг барча компаниялари боғлиқ эмаслигини аниқлашган. Депутатнинг яқин қариндошлари 6 компанияда ҳам ташкилотчи қатори кўрсатилган, уларнинг иккисида ҳам хорижликлар асосчи қатори кўрсатилган.

Кейин Factcheck.kg МХДҚнинг ходимлари Жунус ўғли Хитойнинг махсус хизматига ишлайди деб очиқ айтишяпти деган Исаевнинг билдирувига изоҳ берган.

«Балки, Канат Исаевда Адил Жунус ўғлининг қўшни мамлакатларнинг махсус хизматлари билан алоқаси бор эканлиги ҳақида МХДҚнинг яширин маълумоти бўлиши мумкин. Бироқ очиқ манбаларда бундай маълумот йўқ», — деб журналистлар ёзишган.

Очиқ манбалардан олинган барча маълумотга таяниб, журналистлар Канат Исаев айтган фактлар умумий тасдиқланди деган хулосага келишган.


«Садир Жапаров ўзининг партияси ва бизнес ҳамкори орқали ҳақиқатдан ҳам хитойлик фуқаролар ва компаниялар билан алоқада. Бироқ бу факторлар бу Хитойнинг махсус хизмати билан алоқада эканини исботламайди», — деб ҳисоблайди нашр.