Новқат: Балоғатга етмаган қизга никоҳ ўқиган мулла жазодан озод қилинди

327
Иллюстратив сурат

Ўш вилоятининг Новқат туман суди 16 ёшдаги қиз ва 20 ёшли болани никоҳлаган дин ходимини ишини кўриб чиқди. Ҳукм Олий суднинг расмий сайтида эълон қилинди.

Ҳукмда воқеа 2018 йилнинг 20 октябрида бўлгани кўрсатилган. Шу куни айбловчининг ҳамқишлоғи «унинг ўғлини ва келинини никоҳлаб қўйишни» сўранган. Шундан сўнг у йигит ва қизнинг паспортларини сўрамасдан ва махсус рўйхатга қўймай никоҳлаган.

Суд мажлисида имом ўз айбини тан олиб, озодликдан маҳрум қилишга боғлиқ бўлмаган жазо беришни сўраган. Жабрланган қиз олдиндан турмуш ўртоғи билан сўзлашиб юрганини айтиб, айбланувчига нисбатан жиноий ишни қисқартиришни илтимос қилган.

Новқат туман суди уни «Диний маросимларни ўтказишда никоҳ ёши бўйича қонунларни бузиш» моддаси билан айбдор деб топилиб, уни уч йилга озодликдан маҳрум қилган. Шунингдек, суд айбланувчига нисбатан амнистия қўллаб, жазо ўташдан озод қилган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 2016 йили вояга етмаганларга никоҳ ўқишни тақиқлаган қонунни имзолаган — бу қонунни бузган имомлар жиноий жавобгарликка тортилади. Бир ойдан кейин муфтият диний арбобларга вояга етмаганларни никоҳлашни тақиқлаган.

Орадан уч йил ўтиб имомлар никоҳни махсус рўйхатга киритиш учун уйланадиганларнинг паспортларини талаб қила бошлашган.