Халқаро кузатувчилар: Сайловда тенг рақобат бўлгани йўқ

363

EХҲТнинг инсон ҳуқуқлари ва демократия институтлари бюроси ва ЕХҲТнинг Парламент ассамблеясининг кузатувчилари Қирғизистон президентини муддатсиз сайловида ва бошқарув формасини танлаш бўйича референдумдаги ишининг натижасини эълон қилди.

Улар сайлов ва референдумни ўтди деб тан олиб, бироқ сиёсий беллашув учун бир хил шароит яратилмаган деб ҳисоблашди. Шунингдек кузатувчилар Қирғизистоннинг сайлов қонунларида ноаниқликларни аниқлашган.

Сайлов ва референдумда қандай қоидабузарликлар бўлди?

ЕХҲТнинг кузатувчилари умумий сайлов ва референдум яхши даражада ташкил қилинганини таъкидлаган. Бироқ шунга қарамай, бир қанча саволлар туғилиб, огоҳлантиришлар бўлган: уларнинг айтишича, номзодларнинг рақибларига бир хил шароит яратилмаган.

«Сўнгги ойларда Қирғиз Республикасининг халқи ва сиёсати драмага ва тартибсизликларга тўлишига қарамай, биз яхши даражада ўтказилган жараённи гувоҳи бўлдик. Бироқ шунга қарамай, Қирғизистон ўз халқи учун ишлаб турган демократияни сақлаб қолишни истаса, унда сиёсий рақобатда критик томондан аҳамиятли нарсаларнинг бири бўлган рақобатдаги адолатлиликни ва тенг ҳуқуқлиликни сақлаши керак. Ўтган сайловни олсак, бундай шароит тузилмаган», — деб ЕХҲТнинг қисқа муддатли кузатувчилар миссиясининг махсус координатори ва раҳбари Питер Юел-Енсен таъкидлади.

Кузатувчиларнинг маълумотига кўра, тенгсиз шарт Садир Жапаровнинг моддий ва ташкилий имкониятларида, унинг тўплаган аудиториясида эмас, сайловнинг йўналиши номзодларнинг дастурига эмас, уларнинг шахсий сифатларига тақалгани сезилди.

«Биз кўргандай, референдум учун ташвиқот олиб боришда ҳам ресурс ва қатнашчиларни жалб қилишда имкониятлар чекланди. Бу овоз берувчиларнинг маълумот танловини сустлаштирди. Бу ҳам жиддий камчилик бўлиб ҳисобланади»,— деди ЕХҲТнинг сайловни кузатиш бўйича чекланган миссиясининг раҳбари Тамаш Месерич.

Кузатувчилар республиканинг сайлов қонунида «ноаниқликлар ва аниқ бўлмаган тушунчалар» борлигини кўрган.

«Миллий қонунда референдум ўтказишга асос борлигига қарамай, бу айрим аҳамиятли масалаларда, унинг ичида референдум бўйича ташвиқотни аниқлашда, рўйхатга олиш муддати ва ташвиқот ишларини молиялаш ҳам аниқ эмас», — деб таъкидлаган кузатувчиларнинг ҳисоботида.

Баёнотда ташвиқот вақтида ва сайловларни ёритишда ОАВ вакиллари «танқидда ўзларини чеклашга» мажбур бўлишгани айтилган. Сабаби яқин кунларда рўйхатга олинган журналистларга ҳужумлар «диққат билан текширилмаган».

«Оммавий ахборот воситаларининг кўп турлилигига қарамай, судлардаги ёлғонлар учун компенсация тўлаш талабидан, этник ёки диний қарама-қаршиликлар билан курашиш бўйича қонундаги ҳаддан ортиқ реакциялар сабаб аналитик материаллар оз бўлган.

Яқинда журналистларга нисбатан бўлган ҳужумлар текширилмаган, бу жазосизлик атмосферасини яратиб, оғизни тийишга олиб келди», — деб айтилади баёнотда.

Бошқа кузатувчилар эса сайлов ва референдум ҳақида нима дейишди?

ШҲТнинг кузатувчилар миссияси сайлов қонунларининг меъёрлари бузилганини аниқламаган, муддатсиз президентлик сайловини ва бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдумни «очиқ, эркин ва легитимли» деб баҳолади.

МДҲ миссияси ҳам сайлов ва референдумни ўтди деб баҳолади. Бироқ кузатувчилар 2021 йилнинг 9 январига кўра қоидабузарликлар ҳақида 88 факт келиб тушиб, 9 жиноий иш қўзғалиб, айрим фактлар бўйича жарималар тўланганини таъкидлади.

«МДҲ давлатларининг кузатувчилари ўзларининг баёнотларида оз-моз қоида бузарликлар бўлганини таъкидлаб, булар овоз бериш ва референдумнинг натижасига таъсир қилмайди деб ҳисоблашади [...] МДҲга тегишли кузатувчиларнинг фикрича, овоз бериш тартиби амалдаги қонунга мувофиқ олиб борилган деб айтилади мазкур бирлашманинг кузатувчиларини билдирувида», —деб якунлаган миссия вакиллари баёнотни.

ТуркПАнинг кузатувчилари сайловлар ҳам, референдум ҳам «демократик ва халқаро сайлов стандартлари асосида» ўтказилди деб ҳисоблади.

«Президентлик сайлови ва референдум тинч ва кучли рақобат асосида ўтганини ва барча институтлар ва сайлов жараёнининг амал қилган демократик қадриятларнинг мустаҳкам асосини кўрсатганини таъкидлади. Сайлов жараёнини ўзи турли фикрлар ва плюрализм сифати билан номзодларга қонуний шикоят учун барча керакли воситаларни берди», — деб айтилади ТуркПанинг кузатувчилар миссиясининг баёнотида.

Кузатувчиларнинг бу гуруҳи бирор бир қоида бузарликлар ҳақида умуман оғиз очмаган.

Муддатдан аввалги президентлик сайлови

Қирғизистон президентининг муддатсиз сайлови 10 январда бошқарув формасини аниқлашга бағишланган референдум билан бир кунда ўтди. Қирғизистонликлар парламентлик ёки президентлик бошқарув формасини ёки икки вариантга қарши овоз бериш.

11 январда МСК дастлабки маълумот бўйича муддатсиз президентлик сайловида овоз берувчиларнинг сони 1,4 млн одамни ташкил қилди деган маълумот берган. Бу умумий сайловчиларнинг 39,55%и. Натижа бўйича Садир Жапаровга 1,1 млн одам ёки умумий сайловчилар сонининг 79,16%и овоз берган.

Овозларни қўл билан санаш натижаси бўйича, 12 январнинг тонггига кўра, қирғизистонликлар сайловда Садир Жапаровга 81,56%и, референдумга келганларнинг 83,29%и президентлик бошқарув системасига овоз беришганини билдирган.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейин матбуот анжуманида Жапаров “80%дан ортиқ овозга эга бўлишини кутмаганини» билдирган. «Ҳурматли қирғизистонликлар, овозингиз учун миннатдорчилик билдираман», — деган Жапаров, 50-60% овоз оламан деб кутганини қўшимча қилган.

Жапаров ҳукуматга қандай келди?

Садир Жапаров 2020 йилнинг 4 октябридаги парламент сайловининг натижасидан норози бўлган қирғизистонликларнинг митинги вақтида ҳукуматга келган. Унда Оқ уй босиб олиниб, бир қанча сиёсатчилар қамоқдан чиқарилган. Уларнинг орасида Садир Жапаров ҳам бўлган. Бошқалар хизмат талашаётганда Жапаров тарафдорлари билан тез орада депутатларни йиғиб, ўзларига керакли ўзгартиришларни киритишга улгуришган.

Жапаров премьер-министр ва парламент раисини истеъфога чиқариб, олдин министрлар кабинетини бошқариб, кейин президент вазифасини бажара бошлаган.

Муддатсиз президентлик сайловига қатнашиш учун Жапаров ваколатларини ўтказиб бериб, бироқ президент вазифасини бажарувчи ва парламент раиси этиб сафдоши Талант Мамитов тайинланган.

Яна бир яқин дўсти, тарафдори — Камчибек Ташиев — Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини бошқаради. Яна бошқа аҳамиятли лавозимларни Жапаровнинг яқинлари эгаллаган.

Бундан ташқари, Жапаров бир қатор депутатларнинг ёрдами билан ўлканинг бошқарув формасини танлаш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилган.

Конституциявий ислоҳот —Садир Жапаров билан Камчибек Ташиев тузган «Мекенчил» партиясининг сайловолди дастурининг бир қисми. Жапаровнинг айтишича, Қирғизистон президентлик ўлка бўлиши керак.

Сиёсатчиларнинг кўпи янги лойиҳани авторитаризмга ва Бакиев вақтига, қолаверса ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар бу қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклайди деб хавотир бўлишган. Собиқ президент Роза Отунбаева фуқаровий назорат қўмитасининг тезкор йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, бутун дунё давлатни тан олмай, ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.