Марказий сайлов комиссияси (МСК) 10 январь куни бўлиб ўтган президентлик сайлови ва мамлакат бошқарув шакли бўйича референдум натижаларини эълон қилди. Унга кўра:
- Садир Япаров - 79,22%
- Адахан Мадумаров - 6,70%
- Бабиржан Толбаев - 2,35%
- Миктибек Арстанбек - 1,68%
- Абдил Сегизбаев - 1,46%
- Имамидин Ташов - 1,19%
- Клара Сооронқулова - 0,99%
- Аймен Касенов - 0,91%
- Улукбек Қўчқоров - 0,67%
- Канатбек Исаев - 0,58%
- Элдар Абакиров - 0,54%
- Бактибек Калмаматов - 0,50%
- Курсан Асанов - 0,50%
- Равшан Жээнбеков - 0,19%
- Канибек Иманалиев - 0,18%
- Женишбек Байгуттиев - 0,09%
- Арстанбек Абдилдаев - 0,08%
- Барчасига қарши - 1,34%
Референдумда сайловчиларнинг 81,07 фоизи президентлик бошқарув шаклини танладилар. Сайловчиларнинг яна 10,87 фоизи парламент бошқаруви учун овоз берган, қолган 4,4 фоизи «ҳаммага қарши» овоз берган.
10 январь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 3 миллион 563 минг 574 сайловчидан 1394 минг 246 киши овоз берди. Бу сайловчиларнинг 39 фоизини ташкил этади.