Фактчек: Жапаровнинг тансоқчиларидан бири МСК етакчисининг қариндоши бўлиб ҳисобланади

352

«Фактчек» нашри президентликка номзод Садир Жапаров билан давлат назорати хизмати ходимлари бирга юргани ҳақидаги яна бир суриштирувни эълон қилди. Унда суриштирувчи журналистлар Жапаровни қўриқлаб юрган кузатувчиларнинг шахсини аниқлаб, уларнинг бири Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекованинг туғишгани эканини очиқлашди.

Шайлдабекованинг укаси деб айтилган қўриқчининг исми Адилбек Кармабеков. Ижтимоий тармоқларда Кармабековнинг туғилган кунида олинган сурат ҳам эълон қилинган. Уни табриклаб раиса ҳам борган.

«МСКнинг раисаси ўзининг туғишганини ниқобда бўлса ҳам танимадими? У принципиал бўлганда Садир Жапаровга олдинроқ огоҳлантириш берарди, бу бошқа ўлкада, бошқа реалликдагина мумкин — бироқ бизда эмас», — деди «Фактчек»нинг журналисти.

Иккинчи қўриқчининг номи Эраслан Усупов. Бу вақтгача ижтимоий тармоқда унинг тўппонча солинувчи ғилоф тақиб юрган видеоси тарқаган. Жапаровнинг мухтор вакили Александр Мошчин у «ўйинчоқ тўппонча бўлиши мумкин» деб тахмин қилган.

Суриштирувчи журналистлар Жапаровни ташвиқот ишларида қўриқлаб юрган Усупов у премьер-министр бўлган вақтда ҳам ёнида бўлганини ўнг қўлидаги тиртиқ билан исботлаб беришди.