Жанар Акаев турмуш ўртоғини калтаклагани айтилмоқда. Депутат ва хотини маълумотни инкор қилди

278

Депутат Жанар Акаев фейсбук саҳифасида турмуш ўртоғини калтаклагани ҳақидаги маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб ёзди.

 

Акаевнинг аёли Жиргал Кенжебаева ўзининг твиттер-саҳифасида «ҳаммаси яхши эканини» ва «ҳеч қаерга ариза билан мурожаат қилмаганини» маълум қилди.

Бу вақтгача бир қанча ОАВлари Бишкек шаҳрининг Ленин ТИИБсига таяниб, Жанар Акаев аёлини калтаклаганини ёзишди. Маълумотга кўра, милицияга «К. Ж.» исмли аёл ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи Жанар Акаев «уни сўкиб, бўйнига уриб, юир неча марта оёғига тепганини» билдирган. Воқеа вақтида ариза билан мурожаат қилган аёлнинг тирноғи синиб кетгани хабар қилинган.

Мазкур воқеа бўйича «Оиладаги зўравонлик» моддаси билан судгача текширув очилди.

Жанар Акаев — Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишини депутати. У 2015-йили «ҳукумат»ники бўлган КСДП партиясидан сайланиб, бироқ 2017-йили партиянинг қаторидан чиқарилган. Бунга у ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевни ва КСДПни танқид қилгани сабаб бўлган.

4-октябрда ўтган парламент сайловида Акаев «Ата Мекен» партиясининг янги лидери қатори қатнашган.