Жапаровнинг Таласдаги тарғибот тадбирида саҳнагача гилам тўшалди

321
Видеодан олинган скриншот

Президентликка номзод Садир Жапаров декабрда Талас вилоятига бориб, отчопарда халқ билан учрашган. Жапаров учун тўшалган узун қизил гиламни видеода аниқ кўриш мумкин. Бу ерда гилам от майдони ўртасига ўрнатилган саҳнадан халқ ўтирган жойгача солинган.

Қирғизистонда 10-январда президентлик сайлови бўлади. Давлат раҳбари бўлишга ҳозирда 17 номзод курашиб, улар ташвиқот ишлари билан ҳудудларни айланишмоқда. Қонунга мувофиқ, сайлов кампанияси 9-январгача давом этиб, 9-январь жимлик куни бўлади. Бу сафар президентлик сайлови билан бирга қирғизистонликлар ўлканинг бошқарув формасини референдум орқали танлайди.

«Бойлар»

2017-йили Ўш шаҳрининг ўша вақтдаги мэри Аймамат Кадирбаевни қизил гилам устида туриб сўзлаётган суратлари ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб, жамоатчиликнинг танқидига учраган.

Ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари уни шакаба чексе, айримлари бу қадамни «бойларнинг» усули деб танқид қилишган.

Бу вақтгача «Клооп» ерда туриб сўзлашга қараганда гилам устида сўзлашни афзал кўрган сиёсатчиларни тўплаган. Уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев, Сооронбай Жээнбеков, Жениш Разаков, Темир Сариев бошчилигидаги бир қанча амалдорлар бор.