Жапаров теледебатга яна келмади. Мадумаров унинг вақтини бўлиб беришни талаб қилди

295

КТРКнинг теледебатлари, 2-тур Президентликка номзодларнинг бири Садир Жапаров КТРК теледебатларининг 2-турига ҳам келмади. Олдиндан белгиланган тартиб бўйича 6-январдаги дебатга Адахан Мадумаров, Канатбек Исаев, Курсан Асанов, Элдар Абакиров, Аймен Касенов ва Садир Жапаров келиши керак бўлган. Олти номзоднинг бештасигина келди.

Бошловчи Садир Жапаровнинг теледебатга келмагани унинг сайловчилар билан бўлган учрашув графиги дебат бўладиган вақтга тўғри келмагани билан тушунтирди.

«Унинг сайловчилар билан бўлган учрашув графиги уни теледебатга келиб қатнашишига имкон бермайди деган расмий билдирув келган», — деди у.

Номзодларнинг бири Мадумаров Жапаровга ажратилган 25 дақиқани 5 номзодга беш дақиқадан беришни талаб қилди.

«Садир Жапаров “ғийбатчиларнинг уясига” бормайман дегандай қилиб келмаган. Бу йигитга ажратилган 25 дақиқани бешовимизга 5 дақиқадан бўлиб беринглар. Берасизларми?» — деди Мадумаров.

Бироқ бошловчи МСК томонидан телебатга қатнашган ҳар бир номзодга 25 дақиқа қаралганини айтиб, бошқа номзоднинг вақти бўлиб берилмаслигини таъкидлади.

Президентликка номзод Садир Жапаров КТРКнинг теледебатларининг 1-раундларига ҳам қатнашмаган эди.