Охирги суткада коронавируснинг янги 170 ҳолати қайд этилди

270

Республика штабдан 7-январда коронавируснинг янги 170 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди. Касалликка чалинганларнинг 72синда COVID-19 лабораторияда аниқланган, қолган 98инда клиник-эпидемиологик тасдиқланган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳри — 54;
  • Чуй вилояти — 49;
  • Иссиқкўл вилояти — 20;
  • Жалолобод вилояти — 10;
  • Ўш вилояти — 16;
  • Талас вилояти — 3;
  • Норин вилояти — 10;
  • Ўш шаҳри — 8.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 81 826га етди. Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда рўйхатга олинди — 27 147. Чуй вилоятида — 11 737, Ўш вилоятида — 8 285, Жалолободда — 9 827, Иссиқкўлда — 7 310, Ўш шаҳрида — 5 531, Баткенда — 7 147, Норин вилоятида — 2 284 ва Талас вилоятида — 2 558 ҳолат қайд этилди.

Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 703.

Шунингдек, бир кеча-кундузда 206 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 67, Чуй вилоятида — 62, Жалолобод вилоятида — 12, Ўш вилоятида — 8, Ўш шаҳрида — 5, Баткен вилоятида — 6, Иссиқкўл вилоятида — 32, Норин вилоятида — 1, Талас вилоятида — 13 бемор соғайди.

Шу билан ўлка бўйича 77 376 бемор касалликни енгди. Касалхоналарда 885 бемор даволанмоқда. Улардан 54 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 277 киши даволаняпти.

Охирги суткада Бишкек шаҳридан — икки COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Уларнинг иккиси икки томонлама пневмониядан қазо қилган. Қирғизистонда касалликдан умумий 1 363 киши вафот этди.

Бундан ташқари, ўлка бўйича олти тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан, Чуй вилоятидан — иккитадан, Иссиқкўл ва Талас вилоятларидан биттадан ходим COVID-19га чалинган. Бир сутка давомида тўққиз ходим соғайди.

Бу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 134га етди, улардан 3 975 ходим касалиикни енгди.