Мамитов Матраимовларнинг юристини Свердлов туманига судья этиб тайинлади

275

Президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Бишкек шаҳрида етти, Иссиқкўл ва Норин вилоятларида икки янги судьяларни тайинлаш ҳақидаги буйруқни имзолади. Уларнинг орасида Бишкекнинг Свердлов туман судининг судьяси этиб тайинланган Лейла Байдаева ҳам бор.

Байдаева Свердлов туман судида қаралаётган Матраимовларнинг «Клооп» бошчилигидаги ОАВларига нисбатан даъво аризаси бўйича суд ишида депутат Искендер Матраимовни, унинг аёли Минавар Жумаевани ва Исмаил Матраимов номидаги фонднинг манфаатларини ҳимоя қилиб келган.

Матраимовларнинг ОАВга қарши даъво аризаси

2019 йилнинг ноябрь ойида OCCRP, «Азаттык» ва «Клооп»нинг Хитойдан Қирғизистон орқали товар олиб ўтган кўп йиллик, йирик контрабанда ҳақидаги журналистик суриштируви берилган — бу схема божхона хизматидаги коррупция орқали амалга ошган.

Журналистларнинг маълумотчиси — суриштирув чиққунга қадар, ноябрь ойида ўлдирилган Аеркен Саймаити коррупция ва контрабандани исботлаган ҳужжатларни журналистларга берган. Суриштирувнинг фигурантлари ноқонуний ишнинг бошида турган Хабибула Абдукадир ва божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов бўлган.

Матраимовлар ОАВга нисбатан ариза ёзиб, суриштирувчи-журналистларнинг номини ошкор қилишни, суриштирувда Матраимовларнинг оиласи ҳақидаги маълумотларни олиб ташлашни ва оиласининг ор-номуси билан тадбиркорлик обрўсига салбий таъсир қилгани учун 60 млн сом тўлашни талаб қилишган, унинг орасида —12,5 млн «Клооп»дан талаб қилинган.

Свердлов туман суди Матраимовларнинг оиласи ва Исмаил Матраимов фондининг обрўсига путур етказиш бўйича даъво аризасини 2019 йилнинг 10 декабрида қабул қилган. Шу куни суд ишнинг маъноси бўйича кўриб чиқмай туриб, даъвогарнинг жавобгарларнинг банкдаги ҳисобларини ҳаммасини музлатиш илтимосини қаноатлантирган. Бироқ кейин қамоқ бемор қилинган.

Журналистларнинг адвокатлари судьядан бош тортиб, ишни бошқа судга ўтказишни сўрашган.

Бироқ Байдаева судьяни чақиртириб олиш ва ишни бошқа судга ўтказиш ҳақидаги илтимосини ноқонуний деб айтган.

«Автоматлаштирилган тизим бўйича шубҳаланишга ҳеч қандай далил йўқ. Сизлар бутун ўлкага бу суриштирувни эълон қилдингиз. Биз илтимосни қаноатлантирмасликни сўраймиз. Сизлар ишни атайлаб чўзяпсизлар», — деб Байдаева журналистларнинг оқловчисини айблаган.

Иш бунгача 12 марта бошқа кунларга жилдирилган, ҳозирги эшитув 2021 йилнинг 15 январига тайинланган.

Лейла Байдаева ҳақида нималар маълум?

Лейла Байдаева — 20 йиллик тажрибаси бор юрист. Алгач Байдаева (1999-2003 йиллари) «Советник» юридика фирмасида кейин (2003 йилдан бошлаб бугунги кунгача) «Бишкек-Пекин» МЧЖ юридика копманиясида ишлаб келади. 2015 йили Судьяларни тайинлаш бўйича кенгашнинг ишини мониторинг қилган «Таза Шайлоо» юридик шахслар бирлашмасининг маълумотига кўра, Байдаева Ленин туман судининг судьялигига номзодини қўйган. У барча танловлардан ўтган, бироқ унга собиқ президент Алмазбек Атамбаев юзма-юз учрашгандан кейин унинг номзодини Судьяларни танлаш бўйича кенгашига қайтарган.

«Таза Шайлоо»нинг ҳисоботида бунинг сабаби ёзилган эмас, «Коомдук талдоо институту» жамоат бирлашмасининг маълумотига кўра, бу «номзодларнинг судьялик хизматини бажаришга иродаси етмайди» деган баҳона сабаб бўлган.

«Бишкек-Пекин» компаниясидан ишлаш билан бирга Байдаева илмий ишлар билан шуғулланган. 2019 йилдан бошлаб Қирғизистон халқаро университетининг дипломатия ва халқаро ҳуқуқ кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлай бошлаган.

2019 йили «Замонавий Қирғизистонда барча одамларнинг қонун ва судлар олдидаги конституциявий тенг ҳуқуқлилик принципини амалга ошириш» мавзусида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилган.

«Коомдук анализ институту» жамоат бирлашмасининг маълумотига кўра, 2019 йилнинг куз фаслида Байдаева Биринчи май туман судининг судьялигига танлов асосида ўтган.