Тарғибот гуруҳлари ҳам бошқарув шакли бўйича фикларини билдиришди

304

КТРК ва ЭлТР давлат телеканалларида Қирғизистонда 2021 йилнинг 10 январида бўладиган ўлканинг бошқарув формасини танлаш бўйича референдумдаги ташвиқот гуруҳларининг теледебатлари бўлмоқда. Қирғизистонликлар уч вариантга овоз бера олади: президентлик, парламент ва икки вариантга қарши.

Ташвиқот гуруҳларнинг ичидан 5 тури рўйхатга олинган: президентлик учун, парламент учун, президентликка қарши, парламентликка қарши ва икки бошқарув формасига тенг қарши.

Президентлик бошқарувига қарши

Президентлик бошқарув формасига қарши ташвиқот гуруҳининг етакчиси, собиқ депутат Бактибек Калмаматов президентлик бошқарув формаси «одамни ўлдиришдан, қулликни шакллантиришдан бошқа ҳеч бир сиёсий сифатни тиклай олмайди» деб ҳисоблайди.

«Президентлик бошқарувига қайтиш – бу реванш сиёсат. Бу – Акаев вақтида Ахсида халқ, Бакиев даврида апрель воқеасида 100 бола тўғри отилган деганга тенг. Жээнбеков даврида Умут [октябрдаги тартибсизликларда ҳалок бўлган йигит] тўғри отилган деб тан олишга тенг», — деб таъкидлади у.

У октябрь воқеаларидан кейин келган ҳукуматнинг «ноқонуний ҳаракатлари, ўзбилармонлик, фақат ўзим ҳал қиламан деган сиёсати – бир одамнинг қўлига абсолют ҳукумат бериб бўлмаслигини далили» эканини таъкидлади. Калмаматов парламент системаси «ҳукуматда таниш-билиши йўқ», бироқ билимли ёшларни ҳукуматга келишига оз бўлса ҳам йўл очишини тушунтирди.

Унинг фикрича, президентлик бошқарув вақтида бўлган қон тўкишлар такрорланмаслигини истаганлар референдумда «қарши» овоз бериши керак.

Бактибек Калмаматов парламентнинг олтинчи чақирилишини ҳаракатларига нисбатан танқидларга ҳам жавоб бериб, 120 депутат ичидан 90и коррупционер, криминал вакиллари ва олигарх бўлганини ва уларнинг маъмурий ресурсдан фойдаланиб, ҳукуматга келганига парламентаризмнинг айби йўқлигини айтди.

«Бунга мана шу партияларни судраб келган президентлар айбдор. Акаев «Алга Кыргызстан»ни, Бакиев «Ак Жол»ни олиб келиб ўзлари ҳам, партиялари ҳам йўқ бўлди. Шунингдек КСДПни олиб келган Атамбаев турмага тушди. «Биримдик» билан «Мекеним Кыргызстан»ни судраб келган Сооронбай Жээнбеков ҳукуматдан кетди», — деди у.

Калмаматовнинг фикрича, барча ҳукуматни бир қўлга тўпланиши «ҳеч қачон яхшилик олиб келмаган». Шу сабаб мамлакатни сақлаб қолишнинг ягона йўли – бу парламентаризм, плюрализм ва фикрларнинг кўп турлилиги.

Парламент бошқарувига қарши

Парламент бошқарув формасига қарши ташвиқот гуруҳининг раҳбари Миктибек Тилек ўғли, Қирғизистон иқтисоди кўтарилмаслигини ўлкада премьер-министрларнинг тинимсиз алмашиши билан боғлаган. Шунингдек парламентга ўтиб келган депутатлар ўз манфаатларини ўйлаб, вазирлик билан муассаса етакчиларини тайинлашни бизнесга айлантириб олишган.

Парламент бошқарув формасига қарши яна бир ташвиқот гуруҳининг етакчиси Дариякан Шабданова фуқаролар 10 йил давомида 120 депутатни боқиб келишганини, бироқ бундан фойда чиқмаганини билдирди.

«Охирги пандемияда улар ўз халқига яхшилик қилмаган. Бажарган ишларидан бажарилмагани, яхшисидан ёмони кўп бўлиб кетди. Биз қайси депутатдан нимани талаб қилишни билмаймиз. Сабаби партиявий рўйхат билан мандат олиш учун савдолашишмоқда», — дейди у.

Унинг фикрича, парламентга компетентли одамлар келолмаяпти, сабаби бунга уларнинг пули йўқ, пули борлар депутат бўлиб келган. Унинг айтишича, «ўша пулдорлар оддий халқ билан ҳисоблашмади».«Парламент бошқаруви бизни чарчатди. Масъулият йўқ. Қанча премьер-министрлар ҳисоб бермай, жавоб бермай кетиб қолди», — деди Шабданова.

Ҳаммасига қарши

Икки вариантга қарши ташвиқот гуруҳининг бошида турган фуқаровий фаол Азият Жекшеев ўз сўзида, 2010 йили қабул қилинган Конституциядаги барча янгиликлар қоғозда қолиб, амалда ўлкани тўлиқ президент бошқарганини таъкидлади.

«Абсолют президентлик бошқарувига интилган ва уни маъқуллаганларнинг логикасига тушунмадим. Биз амалда 29 йилдан бери президентлик бошқарувида яшадик. Бу бошқарув қандай эканини кўрдик. Энди шуни қонунийлаштирганда бирор нарса ўзгарадими? Албатта, йўқ», — деди у.

Жекшеев савдолашиб, партия алмаштиришга тайёр бўлган депутатлар ҳақида Миктибек Тилек ўғлига жавоб бериб, бу кўринишга ҳам президент айбдор эканига тўхталди.

«Ҳа, буни биламиз. Бироқ бунга асос бўлган парламент эмас, президент бўляпти. Парламентга президентнинг фотиҳасини олган партиялар келиб шундай бўлди», — деди Жекшеев.

Парламент бошқаруви учун

Парламент бошқарув формаси учун ташвиқот гуруҳининг етакчиси, депутат Дастан Бекешев 2010 йили қабул қилинган Конституцияни нима сабабдан тўлиқ ишламаслиги ҳақида айтиб берди.

Унинг фикрича, энг асосий тўсқинлик МХДҚ, Бош прокуратура ва суд ҳукумати президентнинг назоратида бўлганида. Президент улардан кўп ҳолларда ўзининг сиёсий рақибларига қарши фойдаланиб келди.

У куч ва ҳуқуқ тартибот органлари ҳукуматни танқид қилганларга жиноий иш қўзғаб, уларни қамагани сабаб кўплаган депутатлар ўз фикрини билдиришдан узоқ бўлганини таъкидлади.

“2015-2020 йилларидаги парламент сайловида ҳамма партиялар, керак бўлса мухолифат партиялари ҳам президентга кириб номзодларнинг рўйхатини президент билан келишиб чиқишган. Президентлик бошқаруви шундай бўлади. Парламентли республикада партиялар кучли бўлиб, халқ партияга ва унинг орасидаги номзодларга овоз беради. «Биз парламент бошқарувини кўрдик» дейишмоқда. Бундай эмас», — деди у. Референдум

2021 йилнинг 10 январида халқ бошқарув формасини танлайди. Дунёда кўп аралаш бошқарув формалари бор, бироқ Қирғизистон ҳукумати фуқароларга иккисидан бирини танлашни таклиф қилмоқда.

Халқ энди қандай республикада яшашини аниқлаб олиши керак —президентлик, парламентлик — ёки икки вариантга қарши овоз бериш бўлади.

Бу мавзу бўйича ўқинг: 10 январда референдумда халққа қандай танлаш вариантлари таклиф қилинади? Тушунтирамиз

Референдум олдидан ташвиқот олиб бориш учун Марказий сайлов комиссияси 15 ташвиқот гуруҳни рўйхатга олди. Уларнинг ичидан 8и президентлик бошқарув учун чиқса, унга қарши биргина гуруҳ иш олиб бормоқда. 3 жамоа давлат тузилишининг парламент бошқаруви тизими учун овоз беришга ундамоқда, бир гуруҳ унга қарши чиқмоқда. «Ҳаммасига қарши» варианти учун икки жамоа ташвиқот қилмоқда. Бирдан ортиқ пункт белгиланган ёки тўлдирилмаган бюллетень яроқсиз деб топилади. Агар сайловчиларнинг рўйхатига кирганларнинг 30%дан ортиғи овоз берса, сайлов ўтди деб ҳисобланади.

Ўчирилган эфир

КТРКда 4 январда дебат бўлган, биров жонли эфирнинг трансляцияси КТРКнинг сайтида олиб борилган. КТРКнинг YouTube каналига бу видео ҳамон чиқмаган.

Аввалроқ КТРК президентликка номзодларнинг дебатларини видео-трансляциясини ўчириб юборган. 30-декабарда унга Бабиржан Толбаев, Курсан Асанов, Равшан Жээнбеков, Улукбек Кочкоров, Женишбек Байгуттиев ва Абдил Сегизбаев қатнашган.

КТРКнинг YouTube каналидаги видео теледебат тугаши билан имконсиз бўлиб қолган. 31 декабрда видео телеканалнинг Facebookдаги расмий саҳифасидан ҳам йўқолган. Биринчи ва иккинчи кундаги дебатларнинг видеоларини телеканалнинг расмий саҳифаларидан топса бўлади.

МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев эфир вақтида рақиби, президентликка номзод Садир Жапаров ҳақида маълумоти борлигини айтган. У Жапаровга мурожаат қилиб, 2001-2019 йиллар оралиғидаги ишлари ва қочқин президент Курманбек Бакиевнинг оиласи билан алоқаси бўйича бир қанча саволлар берган.

Дебатнинг видео-трансляциясини ўчириш ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва Сегизбаевнинг тарафдорларини норозилигига сабаб бўлди.

КТРК номзодларнинг дебатини учинчи куни видео-трансляцияси маълумот маркази ишдан чиқиб, ўчиб кетганини билдирган. Телеканалнинг маълумотига кўра, бу нарса видеони YouTube-каналга юқори сифатда жойлаштириш вақтида бўлган. Видео 2021 йилнинг 4 январида қайта тикланган. Телеканал раҳбариятининг айтишича, янги ускуна сотиб олиб ўрнатилган.

«YouTube каналидаги учинчи кундаги дебатларни ўчиришга буйруқ бўлмаган. Биз ҳаммасини жонли эфирда кўрсатдик. Ҳеч қандай босим бўлмаган. Шу куни томошабинлар кўп бўлди, шу сабаб техник носозликлар бўлди. Бизнинг асосий сервер куйиб кетди», — деган телеканал етакчиси вазифасини бажарувчи Бахтияр Алиев.