Садир Жапаров теледебатга келмаганини «ғийбатларни ёқтирмагани» билан изоҳлади

313

Президентликка номзод Садир Жапаров «Саясий коктейль» теледастурида интервью бериб, КТРКда ўтган теледебатга қатнашмагани ҳақида тушунтирди. Дебат 29-декабрда бўлган.

«SuperTV»нинг етакчиси Шаиста Шатманова бу вақтгача Курманбек Бакиев, кейинчалик собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ҳам дебатларга келмаганини ёдга солди. Журналист бу жамоатчиликда «ҳукумат томонидан чиққан номзоднинг одатдаги кўриниши» деган сўз борлигини айтиб, Жапаровдан изоҳ сўради.

«Энди мен Бакиевни, Жээнбековни тақлид қилмадим. Мен ўзи биров билан айтишиб, миш-миш сўзларни ёмон кўраман. Кейин у ерга бориб ақия айтишиб, миш-мишларни суриштиргандан кўра, халқ билан кўпроқ йиғилиб, уларнинг муаммоларини эшитиб, ҳудудларда қандай қандай масалалар бор — шуларни билиб, маълумотларни тўплаганим менга ўн марта фойдали», — деб тушунтирди Жапаров.

Шунингдек Жапаров теледебатларнинг иккинчи турига қатнашиши ҳақида қарор қабул қилмаганини қўшимча қилди. Дебатларнинг иккинчи тури 6-январга белгиланиб, Жапаровдан ташқари шу куни Адахан Мадумаров, Канат Исаев, Курсан Асанов, Элдар Абакиров ва Аймен Касенов қатнашади.

Жапаров дебатларнинг биринчи турига қатнашмагани билан у бошқа номзодларнинг танқидига учраган. Айниқса номзод Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) уни онлайн иштирок эттиришни айтган, бироқ КТРКдан бунга «техник имконият йўқ» деб тушунтиришган.

Эртаси куни ўтган дебатда номзод Абдил Сегизбаев Жапаровни Бакиевларнинг оиласи билан алоқаси борлиги ҳақида айтиб, унга бир қанча саволлар берган.