Қирғизистондаги коронавирус. Бир киши вафот этиб, янги 122 кишида вирус аниқланган

271

Ўтган кун давомида бир нафар қирғизистонлик коронавирус юқтириш ортидан Бишкекда вафот этди.

Шунингдек 230 нафар киши тузалиб, шифохонадан  чиқарилган, 991 нафар киши эса даволанишни давом эттирмоқда.

Улардан 50 нафарининг аҳволи ўта оғир, яна 241 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Охирги суткада коронавируснинг янги 122 ҳолати тасдиқланган.

Янги юқтирганларнинг аксарияти Бишкекда - 43. Чуй вилоятида эса 39 киши.

Иссиқкўл вилоятида янги 25 ҳолат аниқланган.

Ўш вилоятида етти киши касаллик юқтирган, Ўш шаҳрида эса коронавирус билан касалланган янги беморлар йўқ.

Жалолобод ва Боткен вилоятларида уч янги ҳолат тасдиқланган.

Норин вилоятида икки янги ҳолат мавжуд, Таласда коронавирус билан касалланган янги беморлар йўқ.

Янги юқтирганлар орасида тўрт нафар шифокор бор – уларнинг икки нафари Чуй вилоятида, бир нафардан Боткен вилояти ва Бишкекда.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда жами 81156 нафар киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 76 148 нафари тузалиб, касалхоналардан чиқарилди, 1356 нафар киши вафот этди.