МҲДҚ терактнинг олди олинганини хабар қилди

381

МХДҚ халқаро террор ташкилотининг аъзоси дейилган 1998-йили туғилган қирғизистонлик қўлга олинганини маълум қилди. ИИВнинг маълумотига кўра, қўлга олинган фуқаро Қирғизистон ҳудудида теракт уюштириш буйруғини олган.

Шубҳали шахсни қўлга олиш бўйича ҳаракатлар қўшни мамлакатлар бирининг маҳсус хизмати билан биргаликда олиб борилган. Гумондор 31-декабрда Ўш вилоятида қўлга олинган. Муассаса билдиришича, террор гуруҳнинг аъзоси дейилган гумондор ўлканинг ҳарбий қисмларидан бирида қўпорувчиликни амалга ошириш топшириғини бажариши керак бўлган.

Шубҳали шахс яшаган жойи тинтув қилинганда чет тилларида ёзилган варақлар билан ҳарбийлар формасининг таҳлами топилган. Қўлга олинган фуқаро МХДҚнинг Ўшдаги изоляторига киритилиб, тергов давом этмоқда.