Республика штаб сўнгги бир суткада COVID-19 касаллигидан вафот этганини маълум қилди. Пандемия бошлангандан бери республика бўйича коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган 1 355 одам вафот этган.
Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус инфекцияси ўлка бўйича 191 кишида аниқланди:
- Бишкек — 64;
- Ўш шаҳри — 4;
- Чуй вилояти — 46;
- Ўш вилояти — 9;
- Талас вилояти — 7;
- Норин вилояти — 5;
- Иссиқкўл вилояти — 27;
- Жалолобод вилояти — 24;
- Баткен вилояти — 5.
Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19 билан 81 034 бемор рўйхатга олинган.
Бир сутка давомида икки тиббиёт ходими касалликка чалинган — улар Бишкек шаҳридаги касалхоналарда ишлашади.
Бундан ташқари, сутка давомида касалликдан беш ходим соғайиб, яна уч тиббиёт ходими уй карантинига чиқарилди. COVID-19 ташхиси тасдиқланган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 114га етган, улардан 3 918 нафари соғайди.
Пандемия вақтида умумий 75 918 бемор коронавирусни енгиб ўтди.