Ўш вилояти ҳудудида 29 декабрда эрталабки соат 07:49да кучи тўрт баллга етган зилзила содир бўлди. Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилишича, зилзиладан жабрланганлар ва вайроналар йўқ.
«Ўш шаҳрида ва Ўш вилоятининг Қорасув туманининг Наримон, Шарқ, Қашқар қишлоқ, Янгиқишлоқ қишлоқларида зилзила 4 баллга етган. Қорасув шаҳрида, Оқтош, Большевик, Ўттизадир, Қаарман, Қирғизчек, Моди, Жапалак қишлоқларида 3 баллгача сезилган», — деб билдирди ФҲВ.
30 октябрда Туркиянинг ғарбий ҳудудларида кучи 6,6 баллга етган зилзила содир бўлиб, натижада 79 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. Бундан ташқари, 962 одам турли тан жароҳати олган — улардан 743 касалхоналардан чиқарилган.