Жапаровнинг собиқ адвокати суд ислоҳоти бўлимининг етакчиси бўлиб тайинланди

374
Замирбек Базарбеков, сурат: президентнинг матбуот хизмати

Президентнинг матбуот хизмати Президент аппаратининг суд ислоҳоти ва қонунийлик бўлимининг раҳбари этиб Замирбек Базарбеков тайинлангани хабар қилинди. Фармонга президент в.б. Талант Мамитов 23 декабрда қўл қўйган.

Базарбеков бу вақтгача президентликка номзод Садир Жапаровнинг адвокати бўлгани маълум. Базарбеков 1989 йилдан бошлаб прокуратура ва адвокатура тармоғида ишлаб келган. 2001 йили у Судларни танлаш кенгаши раҳбари бўлиб тайинланган. Бироқ жамоатчиликнинг танқидига учрагандан кейин истеъфога чиққан.

Унда суд тизимини назорат қилиш бўйича фуқаровий кенгаш Базарбековни аввалги лавозимидаги қонунбузарликлари учун айблаган эди.

Улар Базарбеков инсон ҳуқуқини бузган ва «аттестациядан ўтмаган» деб билдиришган.

Жапаровнинг яна бир адвокати Акин Токталиев ҳам Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг етакчиси этиб тайинланган. Токталиевнинг тайинланиши ҳақидаги фармонга ўша вақтда президент вазифасини бажарган Садир Жапаров қўл қўйган.

Лекин Токталиевнинг тайинланишига давлат комиссиясининг ходимлари норози бўлишган. У тайинлангандан кейин 45 ходим ичидан 40 янги раҳбарнинг буйруқлари билан топшириқларини бажармасликларини, сабаби улар қонун бузишганини билдиришган.

Ходимлар Жапаров тайинлаган одам кўп йиллар давомида экстремистик ва террористик фаолияти учун судланганларга адвокат бўлганини, у манфаатларини ҳимоя қилганлар орасида Қирғизистонда тақиқланган «Хизб ут-Тахрир» ва «Жайшул-Махди» ташкилотининг аъзолари борлигини қўшимча қилган.

Жапаров тайинланган кадрлар

Садир Жапаровнинг тарафдорлари ўлканинг турли хизматларида ишлашади. Жапаров 5-6 октябрдаги тўполон вақтида колониядан чиқарилгандан кейин тарафдорларининг ёрдами билан премьер-министр ва президент в.б. бўлиб тайинланган.

Бу лавозимларни эгаллаши билан Жапаров кадрлар алмашувларини амалга оширган. Уларнинг орасида МХДҚ раҳбарлигига дўсти, сафдоши Камчибек Ташиевни қўйган.

Бундан ташқари, Жапаров вилоятларнинг деярли барча мухтор вакилларини алмаштириб, уларнинг ўрнига Ташиев иккиси тузган «Мекенчил» партиясидаги партиядошларини тайинлаган.

Жапаров президент в.б. хизматини топширгандан сўнг бу юқори лавозимга унинг сафдоши Талант Мамитов келган.