Дебатлар. Айрим номзодлар Жапаровнинг қарорларини бекор қилиш керак деб ҳисоблашади

378

28 декабрда КТРКда президентликка номзодлар Бактибек Калмаматов, Клара Сооронкулова, Адахан Мадумаров, Канат Исаев, Канибек Иманалиев ва Аймен Касеновлар орасида дебат бўлди.

Калмаматов бошқа номзодларга «агар улардан бири президент бўлиб сайланса, 5 октябрдан кейин қабул қилинган қарорларни бекор қиладими?” деган савол берди.

«Мен янги сайланган президент 5 октябрдан кейин қабул қилинган барча ҳужжатларни бекор қилиши тўғри деб ҳисоблайман. Номзодлар агар ғолиб бўлиб келсангиз шунга тайёрмисизлар?” — деб савол берди Калмаматов.

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Иманалиев Қирғизистон 7 октябрдан ҳуқуқий доирадан чиқиб, «Африка давлатлари даражасига тушиб қолганини» таъкидлади.

«Садир Жапаровни 7 октябрда премьерликка кўрсатилмоқда, Боронов премьерликдан 14ида кетмоқда. Ишлаётган кишининг ўрнига келяпти. Демак, Садир Жапаров имзолаган ҳужжатнинг ҳаммаси бекор қилиниши керак. Шундан бошлаб биз ҳуқуқий доирага кирамиз. Биз 7 октябрдан бошлаб ҳуқуқий доирадан чиқиб кетдик», — деб жавоб Иманалиев.

*Собиқ премьер-министр Кубатбек Боронов 9 октябрда истеъфога чиққан. Лекин Жогорку Кенешнинг депутатлари 6 октябрда Жапаровни премьерликка тасдиқлаган, бироқ бу қарорнинг легитимлилиги гумон бўлган — йиғинда кворум бўлмаган. Кейинчалик 10 октябрда, депутатлар Жапаровни яна маъқуллаган, бироқ депутатларнинг керакли сони яна йиғилган эмас. 14 октябрда депутатлар яна йиғилиб Жапаровни тасдиқлашган, собиқ президент Сооронбай Жээнбеков уни премьерликка тайинлаган.

«Мустақил мутахассислар шундай қарорга келса, мен шуни қабул қиламан», — деди Аймен Касенов.

«Қўшиламан, албатта, ҳаммасини бекор қиламиз», — деди Канат Исаев.

Бу вақтгача ҳам Клара Сооронкулова Жапаровнинг оқланишига шубҳа қилган. У судларга босим бўлганини тахмин қилиб, Жапаров қонуний турда оқланиши кераклигини таъкидлади.

*20 октябрда Олий суд Садир Жапаров, Камчибек Ташиев ва Талант Мамитовни 2012 йили бўлган «ҳукуматни куч билан босиб олиш» факти бўйича оқлаган. Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятининг собиқ раҳбари Эмил Каптагаевни «гаровга олиш» иши қайта судгача бўлган текширувга юборилган. Жапаров бу факт бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Қирғизистонда президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида бўлади.