Ўш вилоятининг Қорасув тумани прокуратураси Киров қишлоғидаги мактабнинг қурилишида давлатга 24 млн сом зарар келтирилганини аниқлади. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Матбуот хизмати билдиришича, 2014-йилдан 2018-йилгача Қорасув туманининг Сарай қишлоқ ҳукумати 720 ўқувчига мослаштирилган, умумий суммаси 159 млн сомни ташкил қилган «Акмат Курулуш» МЧЖ билан меҳнат шартномасини тузган. Мактаб 2019-йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилган.
«Туман прокуратураси аниқлашича, Сарай қишлоқ ҳукуматининг ва «Акмат Курулуш» МЧЖнинг хизмат одамлари мактаб қурилиши бўйича бажарилган ишларнинг актларига ёлғон маълумотларни киритиш йўли билан айрим ишларни (нархини) ошириб, амалда бажарилмаган ишларни бажарилди деб, айрим қилинган ишларни такроран киритиш билан давлатга 24 млн 209 минг сом миқдорида зарар келтирган», — деб билдиришди Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан.
Мазкур факт бўйича судгача бўлган текширув ишлари бошланди.
Асосий саҳифага иллюстрация сурати жойлаштирилди.