МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш хизматиннг Чуй вилоят бошқармасининг етакчиси Шайирбек Бопонов нима сабабдан қўлга олинганини айтди. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, Бопоновнинг «Актилек-Автожол» назорат ўтказиш пунктида юк ташувчи ҳайдовчилар орасида ноқонуний пул тўплаш бўйича коррупция схемасига алоқаси бор.
Бопоновдан ташқари 24-декабрда мазкур иш бўйича бошқарманинг яна уч инспектори қўлга олинган.
«Инспекторлар ҳужжатларни текшириш баҳонаси билан халқаро юк ташувчи ҳайдовчилардан доимо 500 сомдан 5 минг сомга қадар қийматдаги пул маблағларини олиб туришган. Айни вақтда бу назорат ўтказиш пунктида юк оқими 100дан 200 автомобилгача етади», — деб билдиришди МХДҚдан.
Бопоновнинг қўлга олиниши
Бопоновнинг қўлга олингани ҳақида 27-декабрда бир қатор йирик ОАВлар ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаларига таяниб ёзиб чиққандан кейин маълум бўлган.
ОАВларнинг маълумотига кўра, Бопонов дастлаб сўроққа чақирилгандан, шундан кейин у қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган. Муассаса бундай шахснинг қўлга олинганини тасдиқлб, аммо аниқ ва батафсил маълумот кейин айтилишини ваъда қилган.
Шайирбек Бопонов Чуй вилоят ЙҲХХБни 2020-йилнинг февраль ойидан бошқара бошлаган. Унга қадар 2017-йилнинг декабрь ойидан бошлаб Бишкек шаҳар ЙҲХХБсини бошқарган.