Қирғизистонда COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этиб, яна 162 кишида коронавирус аниқланган

279

Республика штаби  28 декабрь куни Бишкекда COVID-19 билан касалланган бир нафар беморнинг ўлими қайд этилгани ҳақида хабар берди.

Шу билан пандемия бошлангандан бери коронавирус билан касалланган 1349 нафар бемор вафот этди.

Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада 162 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

  • Бишкек - 59;
  • Ўш - 11;
  • Чуй вилояти - 42;
  • Ўш вилояти - 6;
  • Талас вилояти - 7;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 25;
  • Жалолобод вилояти - 10.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 80 535га етди.

Шунингдек сўнгги бир суткада коронавирусдан 237 бемор соғайди, жами бўлиб эса 75 057 нафар бемор касалликни енгиб, шифохоналардан уйларига чиқарилган.

Тиббий ходимлар орасида Бишкекда юқтиришнинг янги икки ҳолати аниқланди. Тўрт нафар шифокор эса тузалиб, касалхоналардан чиқраилди.  Умуман олганда, пандемия бошлангандан бери шифокорлар ўртасида юқтиришнинг 4 106 ҳолати аниқланиб, 3 889 тиббиёт ходими соғайди.