ОАВ: Чуй вилоят ЙХХХБнинг етакчиси қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилди

865

Бир қанча йирик ОАВлари ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаларига таяниб, Чуй вилоят йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг (ЙҲХТБ) раҳбари Шайирбек Бопоновнинг қўлга олингани бўйича ёзишди.

ОАВлари маълумотига кўра, Бопонов олдин сўроққа чақирилган, кейин у қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган. Муассаса шундай одам қўлга олинганини тасдиқлаб, бироқ аниқ ва батафсил маълумот кейинчалик берилишини билдирган.

Чуй вилоят ЙҲХТБ ходимини ушланиши бўйича изоҳ бермади.

«Кактус Медиа» нашри маълумотига кўра, олдинроқ шу бошқарманинг уч ходими қўлга олиниб, Бопоновга қарши кўрсатма беришган. Бироқ Бопонов қайси иш бўйича қамалгани ҳозирча номаълум.

Шайирбек Бопонов Чуй вилоят ЙҲХТБни 2020 йилнинг февраль ойидан бери бошқаради. 2017 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Бишкек шаҳар ЙҲХТБ раҳбари бўлган.