МХДҚ «Бишкек бош архитектура»сининг раҳбарини коррупция гумони билан қўлга олди

334

МХДҚнинг матбуот котиби 24 декабрда «Бишкек бош архитектураси»нинг раҳбари Асахат Тулобердиев қўлга олинганини билдирди. У ер участкаларини сотишда коррупцияга аралашган деб гумон қилинмоқда.

Терговчилар Бишкек мериясининг, Ер ресурслари бошқармаси ва «Бишкек бош архитектураси»нинг ходимлари 2017 йили манфаатдор одамлар билан «жиноий тил бириктирганини» аниқлаган. Уларнинг маълумотига кўра, дастлабки аниқланган ғолибларга ер участкаларини сотиш бўйича «ёлғон» ким ошди савдоси ўтказилган.

Тулўбердиевдан ташқари коррупция факти билан аукционнинг «ёлғон» қатнашчилари ҳам қўлга олинган. Ҳозирда улар МХДҚнинг тергов изоляторига киритилиб, текширувлар давом этмоқда.

Тулўбердиевларнинг «шубҳали ким ошди савдолари»

Бу Тулўбердиев аралашган давлат мулкига боғлиқ биринчи воқеа эмас. 2019 йили октябрда Factcheck.kgнинг журналистлари Тулўбердиевнинг акаси Ренат Тулўбердиевнинг «Киргизия 1” ҳудудида декларацияга киритилмаган ҳашаматли уйини аниқлашган. Ренат Тулўбердиев — Давлат мулкини бошқариш фондининг собиқ раҳбари.

Суриштирув давомида журналистлар амалдорнинг ва унинг оиласини кўчмас мулкка боғлиқ бир нечта «шубҳали» ҳаракатларини аниқлашган. Асосан Асках Тулўбердиев Иссиқкўл вилоятининг Чон-Сари-Ой қишлоқ ҳукуматидаги курорт ҳудуддан вақтинча фойдаланишга деб ер эгасидан 188 кв метр участка олган.

Ярим йилдан кейин у хайрия шартномаси бўйича участкани онаси номига рўйхатдан ўтказиб, онаси эса ўз навбатида худди шундай йўл билан уни жиянига ҳадя қилган. Журналистларнинг маълумотига кўра, шундай схема билан Тулўбердиевларнинг оиласи номига шу ер участкасида жойлашган меҳмонхона ҳам «ўтказилган».

Бундан ташқари, Асхат Тулўбердиев 2018 йили 10 қаватли уйни қуришда лавозимидан фойдаланганликда айбланган. Бироқ у икки инстанциянинг судлари томонидан оқланган.