Матраимовнинг мулки давлат мулк фондининг балансига ўтиши керак — Сурабалдиева

297

Вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиева твиттерида собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг уйларини МХДҚнинг тасарруфига ўтказилиши бўйича фикр билдирди.

Унинг айтишича, бу уйларни давлатга ўтказишнинг ягона қонуний йўли — бу уларни Давлат мулкини бошқариш фондининг балансига ўтказиш бўлиб саналади.

Элвира Сурабалдиева Давлат мулк фонди уйларни фақат суд қарори бўйича қабул қилишини таъкидлади. Кейин улар аукцион орқали сотилиши мумкин, ундан тушган маблағ эса республика бюджетига келади.

«Бошқа қонуний йўли йўқ. Мен вице-премьер-министр қатори бошқа қарорларга қўл қўймайман», — деб ёзди у.

Аввалроқ МХДҚ раҳбари Райимбек Матраимов давлатга 2 млрд сомлик зарарни тўлиқ тўлаганини билдирган.

Бу суммани кўпини, аниқроғи 1,4 млрд сомни Матраимов Молия вазирлигининг махсус ҳисобига ўтказган, қолганини савдо маркази ва 9 уй турида берган.

«Савдо марказини давлатга ўтказиш ҳаракатидамиз. Тўққиз уйни МХДҚнинг ходимлари учун олиб қоламиз. Уларнинг ичида бир катта уй бор — 250 ёки 280 кв метр. Бу уйда ходималар орасидан ҳеч ким яшай олмайди. Уни бирор бир болалар уйига ёки ижтимоий муассасаларга ўтказиб бермоқчимиз», — деб билдирган МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев.

У нима сабабдан уйлар куч ходимларига берилди, пандемияда жабрланган тиббиёт ходимларига ёки ўқитувчиларга берса бўлади деган журналистнинг саволига, Ташиев «бу ерда 9 та уй бор, 900 эмас» деб жавоб берган.

«Буни биз ҳал қилдик. Биз уйларни ўн йиллар давомида 20-30 йиллаб хизматда ишлаб, квартираларда яшаётган МХДҚнинг ходимларига беришга қарор қилдик. Шу йигитларга берамиз», — деган у.

Матраимовнинг иши

Ташиевнинг айтишича, Матраимовнинг иши бўйича материаллар яқин кунларда судга ўтказилади.

Қирғизистоннинг қонунида Матраимов келтирган зарар ўрнини тўлдирса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади деган қонун йўқ. Бироқ Жиноят кодексига таклиф қилинган бундай тузатишлар парламент томонидан маъқулланса, кейин президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов қўл қўйиши керак.

Матраимовнинг иши бўйича тергов якунланмаган — МХДҚ уни божхона раҳбарининг ўринбосари лавозимидан бўшатилгандан кейин божхона тармоғидаги коррупцияга алоқаси бор-йўқлигини текширмоқда. Терговчилар уни Россия, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон — халқаро контрабанда билан бўлган алоқасини ўрганмоқчи.

МХДҚ ходимлари Матраимовни 20 октябрда қўлга олишган. Махсус хизмат маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа хизмат ходимлари 2016 йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция схемасини тузиб, ишлатиб келишган.

Бироқ шу куни Матраимов уйига чиқарилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан шартнома тузиб, 2020 йил охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлишга ваъда берганини билдирган.