Баъзан нажасни босиб оласан. Алмазбек Атамбоев Жээнбеков билан дўстлиги ҳақида гапирди

362

Аввалги президент Алмазбек Атамбаев собиқ президент Сооронбай Жээнбековдан «ўч олиши» ҳақида тарқалган маълумотга изоҳ берди. Собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев эълон қилган хатда Атамбаев учун Жээнбеков билан бўлган дўстлиги ифлос нарсани босиб олиши экани айтилади.

«Баъзан кўчада кетаётиб билмай нажасни босиб оласан. Кейин амаллаб оёғингни йўлга суртиб, йўлингда давом этасан. Мен учун «Соке дўст» умримда учраган ана шундай ифлос нарса бўлди. Унга вақт сарфлашни энди фойдаси йўқ. Умрни яхши нарсаларга бағишлаш керак. Уни Оллоҳнинг ўзи ва вақт жазолайди. «Соке дўст» тарихда сотқинлиги, икки юзламачилиги, ўғирликни меъёр қилиб олган сассиқ бир сиёсатчи қатори қолади. Ҳозирдан халқ орасида «Худо Соке каби дўстдан сақласин» деган сўзлар айтилмоқда. Бундан оғир жазо у учун ҳам, авлодлари учун ҳам йўқ», — деб айтилади Атамбаев ёзган хатида.

Атамбаев ва Жээнбеков

Аввалги президент Алмазбек Атамбаев ва собиқ президент Сооронбай Жээнбеков 2017 йили ўтган президентлик сайловигача бир-бири учун яқин дўстлардан бўлишган. Бироқ Жээнбеков президент бўлгандан кейин иккисини ўртасида жанжал чиққан.

Келишмовчиликдан кейин Атамбаев бир неча марта Жээнбеков номига танқидий фикрларни айтган. Атамбаев Жээнбековга президентлик лавозимига келишга ҳам ёрдам берганини билдирган.

Орадаги кучайган можаро натижасида олдин Атамбаевнинг сафдошларига, кейин эса собиқ президентнинг ўзига ҳам бир қанча жиноий ишлар қўзғалган.

Унинг айрим тарафдорларига нисбатан узоқ йиллик қамоқ ҳукми чиқиб, Атамбаевнинг ўзи эса бир қанча айбловлар билан тергов қамоғида ўтирибди.