«Ганси»даги стационарни таъмирлаган қурувчиларнинг ҳаққи 7 млн сомга кам тўланган — Бош прокуратура

276

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати «Аскер курулуш» давлат муассасаси олдинги «Ганси» авиабазасида таъмирлаш ишларини олиб борган қурувчиларга 7 миллион сомдан ортиқ маблағ қарз эканини билдирди.

Бундан ташқари, коронавирус юқтирган беморларни даволаш учун тиббий муассасаларни таъмирдан ўтказган ишхона тиббий объектилар таъмири учун кетган қурилиш материаллари учун ҳисоблашмаган.

Бу ишларни амалга ошириш учун Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасига қарашли Бишкекнинг турар-жой бўлими билан «Аскер курулуш» ўртасида 42 млн 980 минг сомга шартнома тузилган. Бунинг орасидан Бишкекнинг турар-жой бўлими компания ҳисобига 39 млн 700 минг 675 сом ўтказган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, муассасани қурилиш материаллари билан таъминлаган субпудратчилардан ва қурувчилардан бўлган қарзи 7 миллион сомдан ошади. Ҳарбий прокуратура мазкур факт бўйича текширув олиб бормоқда. Агар қонунбузарлик аниқланса, назорат органи томонидан тегишли чоралар кўрилади», — деб билдирди Бош прокуратура.

«Ганси» ва пандемия

COVID-19 пандемияси бошланган вақтда Американинг олдинги «Ганси» авиа базаси ҳудудида чет давлатларидан келган қирғизистонликлар учун обсервация очилган. Улар обсервацияда 14 кунлик инкубация давридан ўтишлари керак бўлган.

Июль ойида ўлкада коронавирусдан вафот этганлар сони кўп бўлган вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ганси»ни стационарида оғир аҳволдаги одамлар кўпайиб кетгани учун жонлантириш блогини очган. Бўлим 112 ўринга мослаштирилиб, суюқ кислород бериш тизими билан жиҳозланган.

Августда одам ўлими камайган вақтда ҳукумат «Ганси» авиабазасидаги «Семетей» обсервациясини 1000 ўринли юқумли касалликлар билан курашиш касалхонасига айлантиргани маълум қилинган.