Бир кадр билан: Соғлиқни сақлаш вазирлигига 49 янги тез ёрдам машинаси топширилди

282
Сурат: Кабар

Бишкекда 25-декабрда эски майдонда Соғлиқни сақлаш вазирлигига 49 дона янги тез ёрдам машиналарини топшириш маросими бўлиб ўтди.

«Соболь» ва «Газель» русумидаги 37 та тез ёрдам машинаси «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасидан тушган жарима пулларига олинган, ИВЛ аппарати билан жиҳозланган «Форд Транзит» русумидаги 12 реанимобиль Ислом тараққиёт банки ҳисобидан олинган.

Машиналар ўлка ичидаги тиббиёт муассасаларига тарқатилади.

Ҳукумат 2019-йилнинг бошида йўл қоидасини бузиш натижасида тушган маблағнинг бир қисмини тез ёрдам хизматини ривожлантиришга сарфлашга қарор қилган. Сабаби тез ёрдам машиналарининг етишмаслиги муаммо бўлиб келади.

24-июлда тез ёрдам машиналарини сотиб олишга 145 млн сом сарфланиши айтилган эди.