Депутатлар ҳукуматнинг оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ишини етарсиз деб топди

345

Жогорку Кенешнинг 24 декабрдаги йиғинида ҳукуматнинг оиладаги зўравонликни назорат қилиш ва сақлашга йўналтирилган ишлари қониқарсиз деб баҳоланди. Йиғинга вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиева бошчилигидаги ҳукумат аъзолари қатнашди.

Йиғин давомида депутат Махабат Мавлянова давлат кризис марказларини очиши зарурлигини ва кризис марказларини қўриқлаш хизмати билан таъминлаш масаласини кўтарди.

Халқ вакиллари Гулшат Асилбаева ва Бактибек Турусбеков 13 ёшли қизни зўрлаган одамларга оқлаш ҳукмини чиқарган Тон тумани суди билан судьясига вояга етмаган қизни зўрлаганларни оқлашга йўл берган биринчи текширувчиларни жавобгарликка тортиш масаласини айтишди.

*Контекст: Декабрнинг бошида Тон туман суди 13 ёшли қизни ярим йил давомида зўрлашда гумон қилинган уч кишидан иккисини оқлаган. Зўрлашда гумон қилинганларнинг бири 45 ёшдаги фуқаро 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ишни кўриб чиққан Тон тумани судининг судьяси Сабир Соодонбековнинг қарори жамоатчилик орасида резонанс яратган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари судьяга нисбатан хизмат текшируви олиб борилишини талаб қилувчи постларни тарқата бошлаган.

«Оилавий зўравонликдан жабрланган болалар ва аёлларга ёрдам бериш марказларини очиб, маълумот кампанияларни олиб бориш керак», — деб билдирди Асилбаева.

Депутат Максат Сабиров болага жароҳат етказган ҳолларда ҳар бир тез ёрдам чақириш милиционерлар билан бирга бўлиши керак эканлигини таъкидлади.

Депутат Аали Карашев 2020 йили 2019 йилга нисбатан аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик кўп бўлганини таъкидлаб, мазкур масалани комплекс равишда кўриб чиқишни таклиф қилди. Уларнинг орасида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик фактларини таҳлил қилиш керак деб таъкидлади.

Ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик билан курашиш ва коррупцияга қарши ҳаракат бўйича қўмитасининг раисаси Наталя Никитенко ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, назорат ва суд органларининг оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш тармоғидаги ишлари қониқарсиз эканини айтди.

«Сизларнинг ишингиздан норози бўлганлар кўп», — деди у.

Бундан ташқари, депутатлар йиғинда захира хатларини бериш, оилавий зўравонлик қилган одамларни жавобгарликка тортиш бўйича материалларни бериш учун зарур чораларни амалга ошириш кераклиги ҳақидаги масалаларни кўтаришди.

*Ҳимоя ордери — оилавий зўравонликдан жабрланган одамга давлат ҳимоясини берувчи ва оилавий зўравонлик қилган одамга нисбатан шу «Оилавий зўравонликдан сақлаш ва ҳимоя қилиш» ҳақидаги қонунда кўрсатилган таъсир чораларидан фойдаланишга олиб келувчи ҳужжат.

Оиладаги зўравонлик йилдан-йилга кўпаймоқда

Ҳар йили Қирғизистонда оилавий зўравонлик ҳолатлари кўп содир бўла бошлади. Қолаверса кўп ҳолатлар очиқланмай қолади. Кўпинча аёллар милицияга мурожаат қилмасликни маъқул кўриб, агрессор устидан милицияга арз қилишмайди. Бунинг сабаблари кўп.

Қирғизистонда оилавий зўравонни реал жавобгарликка тортиш жуда қийин — ишларнинг кўпи маъмурий жавобгарликка олиниб, бу ерда айбдор жарима ёки жамоат ишларига жалб қилиниш билан қутилиб кетади. Шунингдек агрессор жавобгарликка тортилмаслигини билиб, оиладаги зўравонликни давом эттираверади.

ИИВнинг маълумотига кўра, 2020 йилнинг охирги 10 ойида рўйхатга олинган оилавий зўравонлик фактлари 13%га кўпайиб, 7 669 ҳолатни ташкил қилган. Унда 7 367 вақтинча ҳимоя ордери топширилган. Бу ҳам 2019 йилнинг шу вақтига нисбатан 13%га кўп.

Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Ализа Солтонбекованинг айтишича, ўн ой ичида оилавий зўравонлик бўйича жиноий иш қўзғалган 305 ҳолат аниқланган. Унинг маълумотига кўра, агар олдин муассасанинг ишонч телефонига 4-5 мингга яқин қўнғироқ келса, бугунги кунда бу рақам 108 298ни ташкил қилган. Уларнинг орасидан 23% эркаклар, 77% аёллар ва 29%ида болалар қўнғироқ қилишган.

Агар оилада зўравонликка дуч келсангиз нима қилиш керак?

Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл зўравонликдан жабрланади. Ўлкадаги аёлларнинг кўпчилиги — 83 фоизи — бир марта бўлса ҳам оилада руҳий, жисмоний ва жинсий зўравонликка учрайди. Бу ҳақда Кризис марказлари ассоциациясининг тадқиқотларида айтилади.

Агар сиз оилада доимий зўравонликдан жабрлансангиз ёки яқинларингиз, танишларингизда шундай воқеалар бўлса, оилавий зўравонлик ҳақидаги қонун бўйича милицияга мурожаат қилсангиз бўлади. Улар сизнинг мурожаатингизни қайд этиб, жабрланган одамга захира хатини бериши керак. Бу қонун қуйидагича ишлайди: