Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВ вақтинча сақлаш жойларидаги (ВСЖ) пневмония касаллигига чалинган ва COVID-19 юқтирганликда гумон қилинган фуқароларни касалхоналарга жойлаштириш ҳақида буйруқ чиқарди. Бу ҳақда Омбудсмен аппаратининг матбуот хизмати билдирди.
Беморлар вақтинча сақлаш изоляторидан Наркология марказига, юқумли касалликлар шифохонасига ва Миллий госпиталга ўтказилиши маълум қилинди.
«Пневмонияга чалинган ВСЖги гумондорлар билан айбланувчиларни касалхоналарга жойлаштириш ва даволаш вақтида туну кун назорат қилиш ҳамда тиббиёт ходимлари хавфсизлигини сақлаш чоралари қаралган», — деб ёзилади икки муассасанинг буйруғида.
ИИВ билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай қарорни омбудсмен Токон Мамитовнинг мурожаатидан сўнг қабул қилган.
2020-йилнинг ноябрь ойида Қийноқларни олдини олиш миллий маркази ходимлари Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш жойидагиларни сақлаш шароитларида бир қанча қонунбузарликлар борлигини аниқлашган. Текширув натижасида ВСЖ одам сони 63 кишидан ошмаслик керак деган қоидага амал қилинмай, 100га яқин одам ушлаб турилгани маълум бўлган. Уларнинг ичидан 32 фуқарода пневмония касаллиги аниқланган эди.
«Бишкек ШИИББининг вақтинча сақлаш жойида инфекция касаллигига чалинганларни даволаш учун шароитлар йўқ. Камераларда ўтирганларнинг сони кўплиги инфекция касалликларини бошқаларга ва ВСЖ ходимларига юқиши мумкин. Бу касаллик юқтирганларни ва бу ерда ўтирганларнинг хавфсизлиги ва ҳаёти учун хавфли», — деб билдиришган ҳуқуқ ҳимоячилари.