Ташиев: Колбаевни биринчи қўлга олдик, чунки у криминалнинг онабоши

347

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев қирғизистонликларни криминал Камчи Кўлбаевнинг ва божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қўлга олинишини «театрлаштирилган» деган сўзига жавоб қайтарди. Ташиев ҳаммаси «шундай» бўлиши керак эди, «ёмон нарса кўрмадим» кўрмадим деди.

МХДҚ раисининг айтишича, куч тизимлари «қонундаги ўғри» Камчи Кўлбаев озодликда юрганда бошқа УЖГ аъзоларини УКТ қўлга олишга журъати етмаган. Чунки у «ўлкадаги жиноят оламининг бошчиси».

«Қандай қўлга олдик? Энди биз келиб унга айта олмаймиз-да: «Келсангиз, сизни қўлга олардик» деб. Қоида бўйича ушладик — тезкор гуруҳ орқали, «Альфа»нинг[спецназ гуруҳи] ҳарбийларининг кучи билан, махсус операцияда қўлга тушди», — деди у.

Ташиев шунингдек, Райимбек Матраимов қандай қўлга олингани бўйича айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, Матраимов бир неча марта МХДҚга чақирилган, бироқ келмаган.

«Кейин биз ёпиқ каналлар орқали унга қўлга оламиз ёки уни ўзи келади деб билдирув бердик. Биз ҳамма чегарани ёпиб, уни кузата бошладик — у қаерда юрибди, қайси машинада чиқди, қаерга кетяпти, қаерда овқатланди. Кейин ушладик», — деди у.

Унинг маълумотига кўра, ҳозир куч тизимлари Кўлбаевнинг МДҲ давлатларининг бошқа жиноий гуруҳлари билан бирга миллатлараро жиноий операцияларга қатнашганини текширмоқда.


«Бизни Кўлбаевни қўлга олганимизни, уни қамоқда ётганини нимаси ёмон? Биз Матраимовни ушлаб, у давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлаганини нимаси ёмон? Бу вақтгача бир тийин ҳам тўламаган», — деб норози бўлди Ташиев.


Кўлбаев билан Матраимовнинг «театрлаштирилган» ҳибсга олиниши

Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов МХДҚнинг ходимлари томонидан 20 октябрда қўлга олинган. Ўша вақтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қўлга олиш суратларини жараён МХДҚ биносининг тўғрисидаги ёқилғи қуйиш бекатида олиб борилганини кўришган.

Шунингдек журналистлар Матраимовни муассасага парламентнинг собиқ спикери Дастан Жумабековнинг жияни ёки иниси Салмоорбек «ҳурмат билан» кузатиб борганини аниқлашган. У Матраимовнинг одамлари орасида сезилган.

Бу жамоатчилик орасида Матраимовни «мураккаб равишда» қўлга олинишига шубҳа туғдирган.

Икки кундан кейин МХДҚнинг ходимлари криминал Камчи Кўлбаевни Бишкекдаги спорт комплексидан чиқиб келаётганда қўлга олишган. У «Жиноий гуруҳ тузиш ёки унга қатнашишда» айбланмоқда.

Бироқ, ўлкадаги «энг таъсирли криминал гуруҳ лидерини» қўлга олинишидан ташқари барча қирғизистонликларнинг эътибори бу операциянинг видеосида бўлди.

Шунда Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Кенешбек Дуйшўбаев уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича МХДҚнинг чораларини «театрлашган шоу» деб атаб, уларнинг ишлари охиригача тергов қилинишига шубҳа қилган.

Кўлбаев билан Матраимовнинг ушланишига АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу ҳам эътибор берган. У Кўлбаев билан Матраимовнинг қўлга олиниши «Голивуднинг мафия ҳақидаги киносига ўхшайди» деб билдирган.

«Кино қандай тугашини айтиб берайин. Ҳукумат жиноятчиларни жавобгарликка тортади. Уларни жазолайди. Бу уларнинг жиноий гуруҳларини қирғиз халқининг ризқини ўғирлашдан ҳимоя қилади. Бу жиноятчиларни сизларни фарзандларингизни гиёҳванд моддалар билан заҳарлашига йўл қўймайди. Бироқ бу нарсалар қатъиятли одамлар қарши чиққандагина амалга ошади», — деб ҳисоблайди элчи.

Кўлбаевнинг Матраимов билан алоқаси

«Азаттик» радиоси, OCCRP, «Kloop» ва «Bellingcat» ташкилотларининг журналистлари таъсирли криминал божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан алоқаси борлигини аниқлаган.

Матраимовнинг ишларини икки йилга яқин суриштиришда бир-бири билан алоқаси йўқ уч манбаа Матраимов билан Кўлбаевнинг муносабатлари ҳақида айтиб беришган.

Уларнинг бири – пулларни ҳалолловчи, кейинчалик Истамбулда ўлдирилган гувоҳ Кўлбаевни Матраимовнинг «ҳамкори ва ҳимоячиси» деб сифатлаган.

Матраимов билан Кўлбаевнинг камида таниш эканлигига Иссиқкўл соҳилидаги «Каганат» хусусий дам олиш маскани далил бўла олади. Бир неча манбалар бу ернинг эгаси Камчи Кўлбаев деса,

Матраимовнинг турмуш ўртоғи Уулкан Тургунованинг ижтимоий тармоқдаги суратларидан у оиласи билан 2020 йилнинг ёз ойларини «Каганат» курортида ўтказганини билиш мумкин.