ССВ: Қирғизистон коронавирусдан 1 миллиондан ортиқ одамни эмлай олади

316

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакиллари COVID-19 бўйича республика штабининг навбатдаги йиғинида ўлканинг аҳолини вакцинациялаш бўйича баёноти маъқулланганини билдирди.

«Таъкидланишича, COVAX (вакциналар бўйича глобал альянс) глобал ташаббуси асосида Қирғизистон томондан коронавирус инфекциясига қарши 1 млн 200 минг доза вакцина олишга таклиф берилган ва бу маъқулланган. Натижада Қирғизистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан кўрсатилган вакциналар олингандан сўнг ўлканинг 20% ортиқ аҳолисини эмлай олади», — деб билдирди ҳукуматнинг матбуот хизмати.

*COVAX — вакциналарни сотиб олиш ва ишлаб чиқариш бўйича марказлаштирилган ташаббус. Мазкур дастур бўйича иқтисоди паст ва ўрта ривожланган давлатларга вакциналарнинг бир қисмини донорлар молиялайди.

Ҳозирча республика коронавирус билан олдини олиш чоралари ва чекловлар ёрдамида курашмоқда. Шунингдек республика штабнинг йиғинида вице-премьер Элвира Сурабалдиева ҳалокатларни олдини олиш учун Қирғизистон бўйича тиббий ускуналарни текшириш топшириғини берди.

Барча тиббиёт муассасалари ходимларини техникадан фойдаланиш инструктажи билан танишиш кутади.

«Барча тиббиёт муассасаларидаги хавфсизликни таъминлаш бўйича, асосан тиббий ва ёрдамчи ускуналарнинг техник ҳолатини текшириш ишларини кучайтириш зарур. Биз чет ўлкадаги касалхоналарнинг биридаги кислород аппаратининг бузилиши сабаб содир бўлган портлаш каби фавқулодда ҳолатлар келиб чиқишига йўл қўймаслик учун олдини олиш чораларини қабул қилишимиз керак», — деди у.

Унинг айтишича, ҳар бир етакчига тиббиёт ходимларининг инструктажи учун шахсий жавобгарлик ортилади.

Қирғизистонликларни COVID-19га қарши эмлаш

Жорий йилнинг ноябрь ойида вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиева коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш учун Қирғизистон Россия билан музокараларни олиб бораётганини билдирган.

«Августда россиялик ишлаб чиқарувчилар чиқарган вакцинани синовдан ўтказиб, оммавий даволашга розилик бергандан бошлаб Қирғизистонга импорт қилиш бўйича Россияга илтимоснома йўллаганмиз», — деб билдирган Сурабалдиева.

Вакцина қанча миқдорда кераклиги, келадиган куни ва Қирғизистонда уни рўйхатга олиш графиги ишлаб чиқилган. Сурабалдиеванинг айтишича, мутахассислар Россиянинг «Спутник-V» вакцинасини ишлаб чиқиш ва клиник синовлари билан танишиш учун Москвага бориб келишга улгуришган.

Шунингдек «Спутник V» вакцинаси бир неча сабаблар билан танқид қилинган: вакцинациядан ўтган тиббиёт ходимлари эмлангандан кейин COVID-19 юқтириб олган, чет эллик олимлар гуруҳидан иборат 19 киши вакцина ҳақида The Lancet тиббиёт журналида эълон қилинган материал уларда берилишлар паттерни такрорланишидан гумон қилишганини билдиришган.

Бундан ташқари, бир қанча экспертлар унинг самараси жуда оз иштирокчиларга ўтказилган синовлардан кейин олинганини айтишган. Вакцинани ишлаб чиққанлар эса уни хавфсиз деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, ўлка ҳукумати бошқа давлатларнинг ҳам вакциналарини самарадорлигини кузатишмоқда. Агар ЖССТ маъқул кўрган вакциналар тайёр бўлса, улар бўйича Қирғизистоннинг ҳам позицияси тайёр.