«Ўйин қоидаси ўзгарди». Ҳукумат сайловда маъмурий ресурсга қарши курашади — Новиков

253

Премьер-министр вазифасини бажарувчи Артём Новиков 24 декабрда Хавфсизлик кенгаши йиғинида «ижройи ҳукумат 4 октябрдаги парламент сайловидан кейин бўлган воқеалардан сабоқ олганини» билдирди.

Унинг айтишича, энди «ўйин қоидаси ўзгарди» ва ҳукуматнинг мақсади — шахсий манфаат учун маъмурий ресурсдан (врачлар, ўқитувчилар ва бошқа давлат ва муниципал орган ходимларидан) фойдаланишга йўл қўймаслик бўлиб ҳисобланади.

«Сайловни ҳуқуқий ва талабдагидай ташкилий даражада ўтказиш учун барча тегишли чоралар кўрилади. Барча амалдорларни ишонтириб айтаманки, ҳукумат томонидан ташвиқот ва овоз беришга мажбурлаш бўйича бирор бир буйруқ берилмаган ва берилмайди ҳам», — деди Новиков.

У мана шундай фактлар ҳақида давлат ходимлари ҳукуматни ва Республика штабни хабардор қилиши кераклигини ҳам қўшимча қилди. Ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи қирғизистонликларни фуқаролик вазифаларини бажариб, 2021 йилнинг 10 январида бўладиган сайловга қатнашишга чақирди.

Навбатдан ташқари президентлик сайлови билан бошқарув формасини танлаш бўйича референдум 2021 йилнинг 10 январида бир кунда ўтади. Сайловчилар давлат раҳбаридан ташқари, бошқарув формасини ҳам танлаши керак бўлади.

МСК президентликка номзод 18 кишини рўйхатдан ўтказган. Ташвиқот ишлари 15 декабрда бошланиб, 9 январга — сайловолди тинчлик кунигача давом этади.

Бироқ президентликка номзодларнинг бири, аниқроғи, Садир Жапаров томонидан қонунбузарликлар бўлаётганини билдира бошлашди.