Боткен вилоятининг Сулукту шаҳридаги кўмир шахтасида 37 ёшдаги ишчининг жасади топилиб, милиция ходимларига ўтказилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билдирди.
Бунга қадар Сулуктуда «Ашимбай» МЧЖига тегишли кўмир шахтаси ўпирилиб, бири киши чиқа олмай қолган. Ҳалокат вақтида шахтада беш нафар ишчи бўлган — уларнинг тўрт нафари чиқиб кетишга улгурган.
Шахтерни қидирувга шахтанинг 20 ишчиси, 16 қутқарувчи, тез ёрдамнинг бир бригадаси ҳамда милиция жалб қилинган эди.
Жорий йилнинг июнь ойида Сулуктудаги шахталардан бирида тўрт киши — уч эркак ва бир аёл киши — газга заҳарланиб вафот этган. Маълумотга кўра, улар шахтага мол излаш учун кирган.