Давлат хизмати Садир Жапаровга ҳамрохлик қилмаган— Бош прокуратура

262

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хавфсизлик хизмати Талас вилоятида президентликка номзод Садир Жапаров билан бирга бўлмаган.

«Материаллар Талас ИИБи томонидан 17-декабрда ЖҚУРнинг маълумотларини ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказилган. Аммо юқоридаги маълумотлар тасдиқланмаган», - деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Тарғибот тадбирларида Садир Жапаровга Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ҳамроҳлик қилиб юрибди деб Factcheck.kg нашрининг бош муҳаррири Болот Темиров билдириб чиққан.

Темиров Жапаровнинг Ўш ва Талас шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви вақтида олинган суратларни таққослаган. Кейинчалик нашр тергов эълон қилган — унда журналистлар  Жапаровнинг учрашувида МХДҚнинг ходимлари юрганини махсус қулоқчинлар бўйича аниқлашган.

Бунинг учун суриштирувчилар Жапаровнинг президентнинг вазифасини бажарувчи бўлган вақтидаги расмий суратлари билан унинг Талас вилоятидаги халқ билан учрашув видеосини солиштирган.

Бу масалани МСКда кўриш вақтида, 22-декабрда ЖАпаровнинг вакили Александр Мошчин МХДҚ ходимлари номзодга ҳамрохлик қилиб регионларни айланиб юрибди деган маълумотни инкор қилган эди.

«У вазифасини ўтказиб берган кундан бошлабоқ СГОнинг ходимлари унинг бирорта ҳам тадбирида бирга юришгани йўқ», — деб айтган йиғинда Мочшин.

Мочшин айни йиғинда Factcheck.kg журналистларининг далилларини «инкор қилиб» ёки «тасдиқламаслигини» қўшимча қилган.

Садир Жапаров - 2021 йил 10 январда бўлиб ўтувчи президентлик сайловларида қатнашувчи 18 номзоддан бири. Шу билан бирга, у бунга қадар президент вазифасини бажарувчи сифатида ишлашга улгурган.

У 4-октабрдаги парламент сайловларидан кейин юз берган тартибсизликлар пайтида колониядан озод қилиниб, бу хизматни олган. Сиёсий инқироз пайтида Жапаров тарафдорлари ёрдамида аввал бош вазир, сўнгра президент вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаган.

Шу билан бирга унинг «Мекенчил»даги тарафдорлари ва партиядошлари мамлакатдаги муҳим лавозимларга тайинланган: Камчибек Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раислигига тайинланган, Жапаровнинг иттифоқчиси Талант Мамитов эса  Жогорку Кенешнинг етакчиси ва президентнинг вазифасини бажарувчи хизматини эгаллаган.