Юрист Токтакунов депутатларнинг устидан МХДҚга шикоят қилди

«Прецедент» юридик гуруҳининг етакчиси ва юрист Нурбек Токтакунов 22-декабрда парламент депутатларининг устидан МХДҚга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда юрист фейсбук саҳифасига ёзган.

Унинг айтишича, депутатлар бошқарув формаси бўйича референдумни тайинлаш бўйича қонун лойиҳасини жамоат муҳокамасисиз қабул қилган.

«Ҳужжатнинг муаллифи Акилбек Жапаров, 22-декабрда хизматини топширишга қарор қилгани айтилган вице-спикер Мирлан Бакиров, эксперт гуруҳининг аъзолари ҳамда президентнинг вазифасини бажараётган Жогорку Кенешнинг етакчиси Талант Мамитов ўз вазифасини тегишли даражада бажармаганидан, қонун чиқариш жараёнидаги мажбурий талабларнинг эътиборсиз қолиши сабаб қонун жамоатчиликда кенг муҳокама қилинмай қабул қилинди», — деб ёзган юрист.

Унинг фикрича, депутатлар лавозимидан фойдаланиб, ҳуқуққа қарши барқарор алоқа тузиб, қонунни жиддий бузиш билан халқни муҳокамага қатнашишдан ҳамда референдумни белгилаш бўйича қонуннинг қабул қилинишидан четлатишган. Юристнинг атйишича, шу билан депутатлар Жазо кодексининг «Коррупция» ва «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноятларга йўл қўйишган.

Юрист референдум тўғрисидаги қонунни жамоат муҳокамасига чиқармай қабул қилиш жамоатчиликнинг референдум натижасига қаршилигини ортириб, халқ орасида бўлиниш хавфини пайдо қилади деб ҳисоблайди.

«Чунки миллий хавфсизликнинг нуқтаи назаридан олиб қарасак, қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш жараёнининг асосий мақсади бу жамаотчиликнинг кайфиятини аниқлаш, таклиф қилинаётган актга кўпчиликнинг қарши чиқишини камайтириш ҳамда жамоатчиликдаги бўлинишнинг олдини олиш мақсадида умум халқ консенсусни топиш эмасми», — дейди Токтакунов.

Бошқарув  формаси бўйича референдум

Навбатдан ташқари президентлик сайлови билан бошқарув формасини танлаш бўйича референдум 2021-йилнинг 10-январида бир кунда ўтади.

Бошқарув формасини аниқлашга йўналтирилган референдум ўтказиш қонунини парламент 10-декабрда, дарҳол уч ўқишда мақуллаган.Қонун лойиҳасига мақул деб олтмиш депутат овоз берган. Унга фақатгина тўрт қарши овоз берган — Дастан Бекешев, Наталья Никитенко, Айсулуу Мамашева ҳамда Канибек Иманалиев.

Қирғизистонликлар референдумда парламент ёки президентлик бошқарув формасини танлаб, ёки «барига қарши» деган вариантга овоз бериши керак.

Референдум —Жапаровнинг 6-октябрда тарафдорлари тарафидан колониядан чиқарилгандан кейинги ўзини қўллаганларга берган ваъдаларидан бири.

Юристлар ва мустақил кузатувчилар референдумни тайинлашда кўплаган қонун бузарликлар ўрин олганини айтиб чиқишган. Уларнинг фикрига кўра, уни ёлғиз ташаббусчиси олтинчи чақирилишнинг депутати Акилбек Жапаров Конституцияни бузди ва унда бу лойиҳани чиқаришга ҳам ваколат йўқ эди.

Улар президентлик сайлови билан референдумни бир кунда ўтишига мақул эмас. Уларнинг фикрича, қирғизистонликлар номзодларнинг сайлов олдидаги дастури билан танишиб, референдумга қўйилган саволларни ўрганиб чиқишга улгурмайди.

Жапаров эса пулни иқтисод қилиш учун референдум ва президентлик сайловини бир кунда ўтказишни таклиф қилганини билдирган. У норозилик тўлқинларидан кейин ўлка фуқароларини ушбу масала хавотирлантиради деб ҳисоблайди.